Jun 302018
 

2017 йил 16 июль кунида, илгари судланган шахслар ўзаро тил
бириктириб,яна ўғирликга қўл уришади”-дейилган суд хукмида.

Мамадиёров Бегзод 1992 йилда ( Қарши шаҳрида), Аманов Шамсиддин 1985
йилда(Қамаши туманида), Бўронов Темур 1989 йилда (Косон тумани),Қўзиев
Равшан 1993 йилда (Косон тумани) туғилганлар.

Суд хукмига эьтибор бериб ўқисангиз, умуман олганда бирилари Қашқадарё
вилояти Косон туманида яшаган бўлишса,бирилари Қарши шаҳрида,яна
бирилари Қамаши туманида яшашган.

Бирга тил бириктириб,ўғирлик жинояти содир этишган –дейилган суд
хукмидаги иқтибосда!

Бу тўртовлон, бир кунда нечта кишиникига ўғирликга тушишганлиги баён
этилган суд хукмида.

Балки,ўғирлик қилишгандир тўртовлон,балки танишдирлар? Буёғи менга
қоронғу!Мен бунга тўҳталмоқчи эмасман.

Менга Қарши шаҳарлик Қалуқбоғот кўчаси 63/3 уйда яшовчи фуқаро
Нажимова Зумрад исмли аёл мурожаат қилиб келдилар.

Шу ўғирлик жиноятида у киши ҳам азият чекканлардан биридир.

Уйга ўғри тушиб,келинимга тегишли бўлган, тақинчоқларини ўғирлаб
кетишган.Келиним бу вақтда Тошкентда боласини оёғини даволатгани олиб
кетганди.Мен эса, ҳар доимгидек савдога чиққан эдим.Уйда ҳеч ким йўқ,уй
қулфланган эди”.-дейди жабрланувчи.

Хуллас З.Нажимовага 6.168.788 сўм унинг фойдасига Мажбурий ижро
томонидан ундириб берилиши керак бўлган пуллар, хали ҳануз ундириб
берилмаганлиги тўғрисида арз-дод қилдилар.

Бошимда эрим йўқ,кўзимни операция қилдиришим керак,неварамни
даволатишимиз керак. Шу учун ҳар кун Мажбурий Ижро бошқармасининг
биноси олдига бориб сарғайишимга тўғри келаяпти”-дейди Нажимова.

Суд хукмида ундириб берилиши тўғрисида хукм чиқарган. Бу хукм,қуруқ
хавода осилиб қолаётганини айтдилар.

Бир куни Мажбурий Ижрога бориб,аранг 100 АҚШ долларини беришди”-дейди Нажимова.

Савол туғилади.
Нега 100 АҚШ долларини берган Мажбурий Ижро қолганини бермаяпти?
Берилган пул қайси пулдан берилган?Хақиқатан ҳам ундирилган
пулларми? Ёнларидан беришганми?

-Бирон бир ҳужжатга имзолатиб олишдими, шу пулни беришларидан аввал
?деб савол бердим жабрланувчига.

Йўқ, асабларига тегдик шекилли,шундай бериб юборишди”-дейди жабрланувчи.

Қизиқ,шундай бериб юбориладиган пул борми?

Ё ўзлари ундириб олишган-у, эгаларига беришмаяптимикан?-деган савол
ногаҳон туғилар экан инсонда.

Ҳар неки бўлган тақдирда, бу пуллар ундириб берилишига умидвордир бу аёл.
Аммо, қачон?

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
30 июнь, 2018 йил.