Apr 142018
 

Тошкент шаҳар суди Зарнигор Алимбекованинг Чилонзор тумани ОВИРига нисбатан арзини кўриб чиқди.

Беш йилдан бери чет давлатга сафар қилиш учун чиқиш визаси ололмай юрган Алимбекова Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини судга берган эди.

Судда Алимбековани унинг онаси, журналист ва ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулова ҳимоя қилди.

Чилонзор тумани Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими Алимбековага чиқиш визаси берилмаганини унинг чет давлатга сафар қилган пайтда ножўя ҳаракат қилгани билан изоҳлаган.

Малоҳат Эшонқулова эса қизи ҳеч қачон чет давлатга чиқмагани, у доим Самарқанд ва Тошкент орасида ҳаракатланганини айтган.

Суд ҳаками Чилонзор тумани Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидан Алимбекованинг чет элга чиққанини асословчи ҳужжатларни тайёрлаб, кейинги суд мажлисига олиб келишни сўраган.

Ўзбекистон чиқиш визаси амалда мавжуд бўлган Собиқ совет ўлкалари орасидаги ягона давлатдир.

Собиқ Шўро давлатлари орасида ҳам деярли барча мамлакатлар бу чекловни бекор қилишган.

https://www.ozodlik.org/a/29167328.html