Apr 062018
 

Қарши мой-экстракция акционерлик жамиятида коррупция ,талон-тарожлик

гуллаб-яшнаб ётибди,лекин бу билан хеч кимнинг  иши бўлмаяпти.Келинг

бир бошидан гапириб берай.

 

2015йил 6 мартидан 22 майга кадар ушбу мой заводни ревизия босди

(исмини айтмаймиз,республика МХХси деб-уялиб колишлари мумкин).Завод

раиси ишдан олиб ташланди ва ўрнига унинг ўринбосари  Фарруҳ Алимов

раис этиб тайинланди.

 

Гарчи кўп кишилар жавобгарликка тортилган бўлсада,энди маълум бўляптики, ревизиядан максад,асосан айнан Фарруҳ Алимовни раис этиб тайинлаш бўлган,сабаби ушбу жаноб журналист

ниқобидаги МХХ ходими бўлган ва ҳозирда ҳам МХХга ишлайдилар-хонасига

2 марта кирган бўлсам, ҳар сафар шкафларининг устига малла рангдаги

вазочкага ўрнатилган камерага тушириб олишдан чарчамайдилар, қандайдир

иш билан Буюк Британияга борганлар (агар тил билганимда  Британия Бош

прокурорига мурожаат қилардимки, токи мамлакат банкларида қайси

Ўзбекистонлик олигархларнинг пули бор,қандвй мулки бор. Инглизчани

биладиганлар борми?).

 

Агар гап фақат завод маҳсулотларини, яъни мой,шелуха ,шротларни

тонналаб ноқонуний сотилаётганида бўлса майли эди,аммо  ноқонуний

пулни нақдлаштириш амалга оширилаётган бўлсачи, хабарга илова

қилинаётган счёт фактурага қарасак завод таъминотчилари четга қолиб,

Раиснинг молия ва кредит ишлари  ўринбосари Қосимов Жамшид 10тонна

-65 миллионлик  чечанлаштирилган оқ тупроқни «Pilgrim TRAVEL SISTEM»

ЯТТ да нақдлаштириб олган ёки бадал сифатида тўлаган, (ўзи кимга

қарашли бу ЯТТ). Бу ҳам майли ўз кўзим билан кўрганманки, бир юк

хатининг уч жавобгар шахс ўрнига бир одам, яъни раис Фарруҳ Алимов имзо

чекяптилар.

 

Лекин жаноблари майдалашмай чечанлаштирилган оқ тупрокдан

бир йўла 1000 тонна оляптилар, бунча миқдордаги тупроқни бир йўла ҳеч

қайси транспорт билан ташиш мумкин  эмас,транспорт номери ва тури юк

хатида умуман  кўрсатилмаган.

 

Яна бир эътиборли томони –мойни тозаловчи  уювчан натрий-каустик

сода ,ўзимизнинг Қўнғирот заводимизда ишлаб чиқарилсада,  Россиянинг

Волгаград шаҳридан келтирилмоқда, кимдир валютани шу йўл билан

ўзлаштириб оляпти. Бу Тошкентга тааллукли, Қарши МЭЗнинг валюта ҳисоби

йўқ.

 

Завод олти ой ишласа, олти ой ишламайди.Завод цехларигв эътибор

йўқ-мойни 2 литрга қадоқлаш цехи умуман ишламайди, 5литрлик қадоқлаш

цехи ярим кучда ишлайди-мой  Тошкентга жўнатилиб у ердан қайта

қадоқланиб тарқатилади, мана сизга сунъий нарх оширилиши,совун цехи

жорий йилда фақат бир марта тузук ишлади,сабаби совун хом

ашёси-сопусток цехга ўткарилмай шундай сотиб юборилади.

 

Чиқарилаётган мой сарғайманинг пешобидек бўлиб қип-қизил,яхши тозаланмайди,(яхши тозаланса тош босамайдида, камомадни ёпиб бўлмай қолади,саноқли кишиларнинг чўнтаги каппайиши учун миллионларни заҳарлаб

ётишибди).ДЙК (дистрланган  ёғ кислоталари цехи) умуман ишламайди.

 

Хуллас, жаноб Алимов раис этиб тайинланганларидан буён завод умуман даромадга

чиққани йўқ, фақат зарарга ишлаяпти,ишчилар ойлиги  50-60 доллар

атрофида, у ҳам кейинги ойнинг 20-числосидан кейин берилади.Алимов

жаноблари ўз касбининг устасидир,лекин раислик у киши учун эмас.

 

Юқорида келтирилган камчиликларни мендан аввал ҳам завод ишчилари

кўтариб чикишди,лекин завод юқорида айтганимдек давлат-хукумат мафияси

қўлида бўлганлиги сабабли ёзилган аризалар жиноятчи раис Фарруҳ Алимовнинг қўлига келиб тушади ва у киши жазосиз гуллаб –яшнамоқдалар, аризачиларнинг ўзлари қўрқувга олиниб ташланмокда.

 

Хулоса шуки ,Қарши Мой-экстракция  акционерлик жамияти раиси Алимов

Фарруҳ  раисликка ярамайдиган жиноятчи. Яъни жиноятчи бор,жиноят

бор, жиноят кодекси ҳам бор. Лекин жазо борми ёки доимгидек  ташаббус

жазоланадими.


Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.

6-апрель, 2018– йил.