Mar 162018
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаоли Ғайбулло Жалилов 15 март

куни озодликга чиқарилган!

 

Мен бу хабарни эшитишим биланоқ зудлик билан Ғайбулло Жалиловнинг

оилалари Муқаддас Темированинг телефонларига қўнғироқ қилдим.Гўшакни

Ғайбулло ака кўтардилар. Озодликга чиққанларидан хурсандлар!

 

Хол-ахвол сўраб,хурсандлигимни билдирдим.Ғайбулло Жалилов барчага салом

етказишимни айтдилар. Ғайбулло Жалилов 2009 йил 5 сентябрда бир нечта  моддалар билан айбланиб 10  йилдан ортиқ муддатга қамоқ жазоси билан жазолангандилар.

Хамма кўрган  кўргиликлари ортда қолган бўлсин илоҳим!

 

Эндинги навбат Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаоли Чўян

Маматқуловга деб умид билан кутиб қоламиз!

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

16 март, 2018 йил.