Mar 152018
 

2018 йилнинг 2 март куни Шавкат Миромоновичнинг Навоий вилоятига сафари давомида мамлакат Президенти билан учрашиш истагида бўлган Кармана тумани Кумишкон МФЙда истиқомат қилувчи 2 нафар фарзанднинг онаси Зумрад Исоқованинг уйи эрта тонгдан орган одамлари томонидан қуршовга олинган. Уйидан чиққан аёл норасидалари билан мажбурий тарзда машинага ўтқазилган ва ИИБ биносига олиб борилиб, ноқонуний тарзда ушлаб турилган.

Қизиқ, Навоий вилоят ҳокимлиги, орган ходимлари Мирзиёевни оддий аҳоли қатламидан, кам таъминланган оила вакилларидан “ҳимоя” қилишга тиришмоқдами ёки ўз айбларини ҳаспўшлашга уринишмоқдами?

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси

15-март, 2018-йил.