Mar 082018
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Миромонович Мирзиёевга

Андижон вилояти Асака туман (шахар) Маслахат куча 1 уй 14 хонаданда яшовчи муддатсиз иккинчи гурух ногирони Дадабоев Абдугапурдан.

-Бизнинг асосий мақсадимиз кучли давлатдан фуқоролик жамиятига ўтиш экан, фуқаронинг манфаати давлат манфаатларидан юқори туришлиги амалиётда ўз тасдиғини топиши лозим. (Президент Ш. М. Мирзиёев).

МУРОЖАТНОМА

(3 йил давомида Олий суд , Бош прокуратура ва Мажбурий ижро бюроси

томонидан Конституция хамда конунга зид равишда таъзийклари билан

кўчмас мулк Пояфзал таъмирлаш дуконини олиб куйганлиги тугрисида)

Мен Дадабоев Абдугапур Узбекистон инсон хукукларини химоя килиш кумитасини Андижон вилоят булими раиси ва раис уринбосари сифатида жамоатчилик асосида фаолият курсатганман. Андижон вилоят адлия бошкармасига 2014 йил учун бир кун хисоботни кеч топширганлигим тугрисида менга нисбатан Жиноий ишлар буйича Асака туман судининг 2015 йил 5 февралдаги карори билан Узбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасини 5-кисми билан энг кам ойлик иш хаккининг 100 баравари микдорида 11.840.000 сум жарима жазоси тайинланган, суд таалуклиги буйича нотугри куриб камокдан хам огир жазо тайинлаган булиб мени муддатсиз иккинчи гурух ногиронлигим, нафакам 128.000 сумни ташкил этганлигини инобатга олмаган, агарда нафакани жарима учун тулик тулаганда 7 йил 8 ой туланган булар эдим, агарда 50% туланганимда 15 йил 4 ой туланган булар эдим.

Жиноят ишлари буйича Асака туман судини 2015 йил 5 февралдаги карори, жиноий ишлар буйича Асака туман судини 2015 йил 23 февралдаги Хал килув карори, Жиноий ишлар буйича Андижон вилоят судини 2015 йил 13 ноябр кунги назорат тартибидаги карори чикарилган ва Узбекистон Олий Суди томонидан чикарилган 2017 йил 30 январ кунги карори билан судьялар томонидан менга нисбатан олдиндан билган холда таълуклиги буйича нотугри курилган жиноий ишлар буйича Асака туман суди ва МЖтКнинг 294 моддаси хамда Суд томонидан Маъмурий хукукбузарлик тугрисидаги ишларни куриш буйича суд амалёти тугрисида Узбекисон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 22-сонли карори Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-карорларини 6 моддасида куйдаги талаблар ёзилган, яъни: Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши, маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарорни бекор қилишга асос бўлади, деб доимий равишда назорат тартибидаги Шикоятларимда курсатиб келяман, лекин хозиргача Олий суд томонидан бу жиноий аломатлар беркитилиб келиняпти натижада бу карор ва Хал килув карори бекор килингани йук.

Ушбу суд таалуклиги буйича нотугри курилган булиб МЖтКнинг 303 ва 304 – моддаларига зид равишда кабул килинган. ЖИБ Асака туман судининг 23 феврал 2015 йил кунги Хал килув карори МЖтКнинг 303 ва 304 – моддалари хамда 294 – моддасига зид равишда чикарилган, яъни: мен ариза ёзсамда, суд томонидан менсиз ва адвокатсиз Хал килув карори чикарилган.

Хал килув карорида аниклаш кисмида куйдагилар курсатилган: 20 феврал 2015 йил куни хукукбузар А.Дадабоевни суд жараёнига катнашиш учун адвокат олишликка ариза берсада суд томонидан 27 феврал 2015 йилга суд жараёни колдирилиб, кейинчалик фикрини узгартириб, 23 феврал 2015 йил куни гайриконуний харакатлари билан сиртдан хал килув карори чикарган ва мени ушбу маъмурий кодексни 294 моддасида курсатилган хукуким купол равишда бузилган ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, кузда тутилган хукукларимни поймол этиб, адвокат олишликдан махрум килиб конун устиворлигини бажармай, олдиндан билган холда карор чикарилган.

Жиноий ишлар буйича Асака туман судининг 2015 йил 5 февралдаги карори билан Узбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасини 5-кисми билан энг кам ойлик иш хаккининг 100 баравари микдорида 11.840.000 сум жарима жазоси тайинланган. Суд томонидан МЖтКнинг 303-моддаси ва 304-моддаларига асосан хукукбузарлик баённомаси ушбу моддаларига зид равишда таалуклиги буйича куриб чикилган, яъни: хукукбузарлик баённомасини тузган Адлия бошкармаси Андижон шахрида жойлашган, Узбекистон Инсон хукукларини химоя килиш кумитасини Андижон вилоят булими Андижон шахар Юксалиш куча 9 уйда жойлашгани учун таалуклиги буйича бу хукукбузарлик баённомасини жиноий ишлар буйича Андижон шахар суди томонидан курилиши шарт эди, лекин судни хал килув карори ва ажримида бу холатлар урганилмаган, текширилмаган ва талуклиги буйича суд нотугри курганглигини билиб туриб Олий суд ёки Бош прокуратура томонидан протест киритмаган.

Узбекистон Республикасининг «Суд хужжатлари ва бошка органлар хужжатларини ижро этиш тугрисида»ги конунни 46-моддаси талабига кура Мажбурий ижро этиш чоралари Менга МЖтКнинг 333 моддаси ва ушбу конуни 46-моддасида курсатилган 3) ундирувни қарздорнинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ва бошқа турдаги даромадларига қаратиш; мажбурий ижро куланилмаган натижада суд ижрочилар томонидан гараз ниятида мол-мулкимизни олиш ниятида харакат килишган натижада фукаролик суди ва прокуратурани манфаатдорлиги окибатида менга солинган жарима суд ижрочилари томонидан нафакамга каратилмаган.

47-модда. Ундирувни қарздорнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратиш тартиби Қарздор бошқа шахслар билан умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулкка эга бўлган ҳолларда ундирув унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган улушига қаратилади, деб курсатилган булсада, Дадабоев Абдугапурни улушини аникламай туриб хотиним Дадабоева Хамида Кучкаровнани улушини хам аукцион савдосига сотгани чикарган. Бу холат буйича даъво аризада курсатиб утилган булсада Хал килув карорини аниклаш кисмида такроран курсатиб утилган булсада суд бу холатга бахо бермаган ва холанки суд ижрочиларини жиноий харакатларини беркитган.

Суд томонидан Узбекистон Республикасининг «Суд хужжатлари ва бошка органлар хужжатларини ижро этиш тугрисида»ги Конуни 54-моддаси. Қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочиси томонидан бозор қиймати бўйича амалга оширилади, деб курсатилган булсада суд ижрочиси бозор киймати 11.116.063 сумни ташкил этсада суд ижрочиси томонидан мажбурий сотиш бахосини куйиб 8.131.417 сумга бошлангич нархини олдиндан билган холда бозор кийматидан 2.984.646 сумга камайтириб нархни калбакилаштирилган, лекин суд холатни текширмади ва холатга умуман бахо бермади. (Олий суд раиси ва Бош прокурор бу жиноятни беркитиб келяпти)

10 октябрь 2017 йили Олий суд раиси К.Ф.Камилов кабулида булиб 3та назорат тартибида шикоятим борлигини тушунтирганимда мен келтирган важларимни тугри деди ва Фукаролик ишлари буйича Асака туманлараро судининг 2017 йил июн ойининг 22 кунги Даъвогар Бекматов Абдумаликни жавобгар Дадабоев Абдугапурга нисбатан «Кучмас мулкдан кучириш хакида»ги даъво аризаси буйича чикарилган Хал килув карори ва фукаролик ишлари буйича Андижон вилоят судини 2017 йил 8 август кунги Ажрими менга нисбатан Узбекистон Республикаси Олий суди томонидан хукукларим поймол этилиши давом эттирилиб келмокда энг ачинарли холат судларни чикарган ноконуний карор ва ажримларига протест киритмаяпти, натижада ноконуний чикарилган, карор ва ажримлар уз кучида колдирилиб келмокда.

Узбекистон Республикасининг Олий суди томонидан ва Андижон вилоят суди томонидан апелляция ва назорат тартибида келтирилган шикоятларимни биронтаси хам юкори турувчи судлар томонидан текширилмади, урганилмади ва холатга умуман бахо берилмади, натижада судлар «Расвогарчилик – тартибнинг онаси» деган иборада ишлашни давом эттиришяпти.

Хозирда <<Global ekspert lyuks >> МЧЖ, Бахоловчи ташкилот сифатида тавсиявий бозор киймати 65 520 000 сумга бахоланган булсада фукаролик судлари ва Мажбурий Ижро Бюроси Асака тумани булими томонидан  9.400 000 сум карздорлик эвазига 9 баравар кийматидан бинони гайриконуний йуллар билан арзон нархга бошка шахсга олиб беришлик учун актив харакат килишяпти, бу борада Асака туман прокуратураси манфаатдор сифатида нокуний харакатларга нисбатан протест келтириш урнига узини харакатсизлиги билан жиноятга йул очиб беряпти. Бу холатдан куриниб турибдики суд ва прокуратура хамда Мажбурий Ижро Бюроси коррупциялашган.

Асака шахар Умид кучасида жойлашган «Поябзал таъмирлаш устахонаси» биносини «Мулкни руйхат (арест)дан чикариш» ва «Кучмас мулк савдо хизмати» МЧЖнинг 2015 йил 28 майдаги 7/1-сонли очик аукцион савдоси буйича чикарилган Баённома суд ижрочилар томонидан калбакилаштирилган 8.131.417 сум буйича сотилганлиги учун хам бекор килиниши шарт эди,яъни бахолаш МЧЖни бозор киймати 11,116,063 сум курсатилган булсада, бу холат суд томонидан урганилмади ва холатга бахо бермади, шу билан бозор киймати атайин беркитилган.

Узбекистон Республикасининг Олий судини 27.12.2017 йил 6-1854-17 сонли жавоб хатида – Суд карорларидан норози булиб Узбекистон Республикаси Олий судига ёзган шикоятингиз куриб чикилиб, Олий суд раиси томонидан каноатлантирилмасдан колдирилганлиги;

Сизнинг мукаддам айни шу важлар асосида берилган шикоятингиз куриб чикилиб, Олий суднинг 2017 йил 24 августдаги 12-238-17-сонли хати оркали батафсил жавоб берилганлиги маълум килинади, деб курсатилган, лекин Олий суд раис уринбосари Х.Ёдгоров: Шикоятингизда турмуш уртогингиз Х.Дадабоеванинг улуши инобатга олинмаганлиги, объектнинг уртача бозор бахоси 11,116,063 сумни ташкил килсада, у савдога камайтирилган нархда 8.131.417 сумга чикарилганлиги, ким очди савдоси юзасидан 2015 йил 28 майда чикарилган баённома сохталаштирилганлиги хамда карздорликни пулларингиздан ундириш хакидаги илтимосномангиз асоссиз инобатга олмаганлиги хусусидаги важларингиз билан келишиб булмайди, деб курсатган, лекин Узбекистон Республикаси «Суд хужжатлари ва бошка органлар хужжатларини ижро этиш тугрисида»ги конунни 46, 47 ва 53-моддалари талабларига мувофик 2015 йил 5 февралдаги далолатномаси билан Сизга Асака туман хокимлигини 2011 йил 19 августдаги 880-К-сонли карори асосида тегишли булган, Умид кучасида жойлашган «Пойабзал таъмирлаш устахонаси» биносини хатлаган ва суд ижрочисини юкорида курсатиб утилган конунни 46, 47-моддаларида курсатилган талабларини бажармай гараз ниятида мени нафакамга ёки ушбу мулк умумий кучмас мулклигини беркитиб умумий мулкка тажовуз килганлиги тугрисидаги жиноий аломатлар Олий суд раис уринбосари Х.Ёдгоров томонидан олдиндан билган холда беркитилган ушбу фукаролик ишига назорат тартибидаги шикоят буйича протест келтирилмаган. (Бу холатни олдиндан билган холда 21 сентябр 2017 йил куни Олий суд раис уринбосари Х.Ёдгоровга радия келтириш тугрисида ариза берганман). Бундан ташкари ушбу алока хатига фукаролик ишлар буйича судлов хайъати раис уринбосари Ш.Ахатовани имзоси билан олдим. Савол: у мансабдор шахс олий суд раиси ёки уринбосари булмаса олий суд номидан кандай хукуки бор фукароларга жавоб беришга ?

Узбекистон Республикаси Олий суди 27.12.2017 йил № 6-1855-17 – сонли ва 27.12.2017 йил №12-238-17 – сонли жавоб хатларида куйидагилар курсатилган: суд ижрочисини умумий мулкни менинг мулким, деб фукаролик ишлари буйича ариза ва шикоятларимда келтирилган бирорта важларим буйича жавоб бермаган. Хулоса килиб айтганда, Олий суд раиси томонидан узининг уринбосарлари бўлмиш судьяларни процессуал хатоларини беркитяпти. Бирор маротаба маъмурий ишни Олий суд раис уринбосари Б.Дехконов урганиш учун чакиртириб олгани йук хамда таалуклиги буйича биринчи ва кассация инстанцияси тугри курганми ёки нотугри курганми хамда МЖтКнинг 294-моддаси менга нисбатан суд томонидан купол равишда бузилган процессусал хатоларни текширмади, урганмади ва холатга бахо бермади. (бу борада Олий суд раиси «Расвогарчиликтартибнинг онаси» деган шиор остида ишлайяпти, деб тушинаман).

Мен доимий равишда «Судьяларни харакатларида» Узбекистон Республикаси жиноят кодексининг 231-моддаларида курсатиб утилган жиноий аломатларни содир этганлиги ва Узбекистон Республикасининг «Судлар тугрисида»ги Конуни 64-моддасидаги «Судлар касамёти» хамда 66-моддасидаги «Судьяларни мажбуряти»ни купол равишда бузганлиги курсатиб утсамда судьяларнинг жиноий харакатлари Олий суд ва Бош прокуратура томонидан беркитиляпти.

Узбекисто Республикасининг Бош прокуратурасига ва унга буйсунувчи прокуратураларга 40дан ортик протест келтириш тугрисида ариза ва шикоят ёзганман, лекин бирор маротаба хам Узбекистон Бош прокурори ва уринбосарлари ёки Андижон вилоят прокурорини имзоси билан жавоб хати олганим йук.

Мухтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев!!!

Мен Сизни номингизга 10дан ортик ариза ва шикоят ёздим, порталга 6 та шикоят ёздим. Лекин менинг шикоятларим буйича бирор маротаба хам текшириш утказилмади ва аризаларим Андижон вилоят прокуратурасига жунатилган булиб харакатсизлик окибатида курилмади.

Бундан ташкари Узбекистон Республикасининг Олий сенатига, Узбекистон Республикасининг конунчилик палатасига, сенатнинг кумита раиси А.Саидовга ва Адлия вазирлигига 20 дан ортик ариза бердим, Узбекистон Республикасининг Бош прокуратурасига 20 дан ортик ариза ва шикоят бердим, лекин натижаси йук. Бу аризалар хам Андижон вилоят прокуратурасига жунатилган.

Узбекистон Республикасининг Олий судига назорат тартибида курилиб чикилиши учун 10дан ортик шикоят берганман, бундан ташкари олий суд раиси ва уринбосарларининг кабулида булиб йул куйилган процессуал хатоларни курсатиб утганман, аксинча улар кабул махалида протест келтиришлик учун асос борлигини билдиришган, лекин протест келтирмаган

Сизни олиб бораётган сиёсатингизни тан олмаслик, конун устиворлигини бажармаслик ва фукароларни хукук ва манфаатларини инкор килиш, деб тушунаман, вахоланки, Узбекистон Республикасининг Конституциясини 93-моддаси Ўзбекистон Республикасининг Президенти:

1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир;

Олий суд ва бош прокуратура томонидан юкоридаги Конституция моддаларини инкор килганлигингизни тушиндим.

Мени хукук химоячиси сифатида судлар, прокуратуралар ва мажбурий ижро бюроси томонидан таъзйик утказилиб таалуклиги буйича нотугри курилганлиги, Узбекистон маъмурий жавобгарлик тугрисидаги Кодексини 294 моддасига зид равишда судга чакирмай адвокат олишдан махрум килганлиги хамда Суд ижрочилари томонидан Пояфзал таъмирлаш дуконини хужжатларини калбакилаштириб аукцион оркали 1 200 АКШ долирига сотиб юборганлиги, аслида бу кучмас мулк 10.000 АКШ доллиридан нархи балан турадиган бинони корупциялашган суд, прокуратура ва суд ижрочилари томонидан Мухтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев 3 оила ва 11 оила аъзолари номидан, муддатсиз 2 гурух ногирони, пенсонер сифатида оила аъзоларимизни ягона булган 10 фукаро учун ягона кирим манбаи Пояфзал таъмирлаш дуконини ноқонуний ижросини тўхтатишликка ҳамда уни ўз қонуний эгалари бўлмиш мининг оила аъзоларимга кайтариб беришликка амалий ёрдам беришингизни сурайман.

Эслатма: Бу мурожаатнома интернет оркали чикарилгандан кейин менга ва оила аъзоларимга провокация булишлиги аник, яъни уйларимизда тинтув утказиш, компьютерларни олиб чикиб кетиш ва бошка таъзйиклар хукукни химоя килиш органлари томонидан амалга оширилади, деб тушунаман.

Шу сабабли Узбекистон давлатини Тошкент шахрида жойлашган чет эл элчихоналарига ва халкараро инсон хукукларини химоя килиш ташкилотларига мени ва оила аъзоларимга нисбатан хукукни химоя килиш органлар томонидан тажоввуз килишларидан хабардор булишингизни ва ушбу мурожаатномани Узбекистон Республикасининг Президентига дипломатик почта оркали киритишингизни илтимос киламан, сабаби олдинги ариза ва шикоятларимга асосан бу мурожаатномани хам Президент девони хамда хукукни химоя килиш органлари томонидан киритмасликлари аник.

Юқоридаги ғайриқонуний ҳамда ноқонуний чиқарилган ҳал қилув қарори ва ажримига асосан мажбурий тартибда мени бинодан кўчириб чиқариш ва тажаввуз қилган ҳолатда менинг мол мулкимни олиб қўйишмоқчи. Яъни бу билан 10 кишидан иборат уч оилани боқаётган кирим манбаи Пояфзал таъмирлаш дуконинидан маҳрум қилиб Суд ва прокуратура ҳамда мажбурий ижро бюроси олдиндан келишган ҳолда кўчмас мулкдан маҳрум қилишмоқчи. Нима учун давлат органлари фуқароларга бу каби зўравонликни лозим томпоқдалар. Аслида Ўзбекистонда фуқаронинг манфаати давлат манфаатларидан юқори турмайдими.

Вышеуказанный правовой беспредел по разорению меня и моей семьи, это преследование связанное с моей деятельностью председателя и зам председателя Комитета по защите прав личности Узбекистана по Андижанскому региону.

В результате нарушение законностей в отношении меня со стороны судей, прокуроров и судебных исполнителей считаю, что я являюсь жертвой на основании «Декларации основных принципов правосудия для жертв преступления и злоупотребления властью» принятой резолюцией 40/34 Генеральной Ассамблеи Организации Объединённых Наций от 29 ноября 1985 года жертвой преступления и злоупотребления властью. Также судьи своими неправомерными решениями в отношении меня нарушили «Основные принципы судебных органов» одобренное резолюцией Генеральной Ассамблеи Организации Объединённых Наций 40/32 от 29 ноября 1985 года и 40/146 от 13 декабря 1985 года.

Мурожаатчи: А.Дадабоев

Сана: 04 март 2018 йил

Тел:+ 998 91 290 70 90, +998 93 250 26 06. E-mail: gapur@mail.ru