Feb 082018
 

феврал 08, 2018

Ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулова​ ҳисбдаги журналист Бобомурод Абдуллаев ишига алоқадор кўрилган 27 яшар тадқиқотчи олим Акром Маликов (тахаллуси: Абдуллоҳ Нусрат)ни озод этишини сўраб, Мирзиёевга мурожаат қилди. Фаолнинг аниқлашича, Маликов Ўзбекистон ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланиб, 2017 йилнинг 13 январида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Журналист ва ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистон президенти Мирзиёевга мурожаатини 6 февраль куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

Малохат Эшанкулова

on Monday

НЕГА МЕН ЭМАС, ҚАМОҚҚА АКРОМ МАЛИК КИРИБ КЕТГАН?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга
Мустақил журналист Малоҳат Эшонқуловадан мурожаат

See More

Image may contain: 1 person, standing, suit and eyeglasses
Image may contain: cloud and sky
Image may contain: text
Image may contain: 1 person, eyeglasses and closeup

Мурожаат ортидан Озодликка интервью берган фаолнинг айтишича, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қўлëзмалар институти тадқиқодчиси бўлган, 27 яшар навоийшунос олим Акром Маликов шу кунда Навоий вилоятидаги қамоқхоналардан бирида жазо ўтамоқда.

– Мен Бобомурод Абдуллаев билан юзлаштириш учун МХХнинг Гвардейский тергов ҳибсхонасига олиб келинган, деган хабардан кейингина бу боланинг тақдири билан қизиқдим. Охири, қидириб-қидириб топиб, уйига бордим ва унинг қамалганидан хабардор бўлдим. Аммо, ота-онасига адвокати ҳеч кимга хабар берманглар, деганига сукут сақлаб ўтиришган экан. Мени ҳам онаси аранг қабул қилди уйига, – дейди журналист.

Эшонқулова Акром Маликов устидан Тошкент вилояти жиноий ишлар суди чиқарган ҳукмни кўргани, унга биноан, Маликов “асосан, мухолифатчи Муҳаммад Солиҳга алоқадорликда айбланиб” қамалган.

Акром Маликов 2016 йилнинг 22 июлида қўлга олинган эди. Унинг ҳибсга олиниш сабаблари ва унга нисбатан қўйилган айблов жамоатчиликка номаълум қолаётган, оиласи эса матбуот билан мулоқотдан бош тортаётган эди.

Тошкент вилоятининг Пскент туманидан бўлган Акром Маликов ҳибсга олингунига қадар Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Интернетда эълон қилган мақолалари билан танилган. Ўз мақолаларида муаллиф Ўзбекистондаги бошқарув усули ва раҳбарларни очиқ танқид қилган.

Бундан ташқари, унинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида ёзган қатор мақолалари мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати сайтида ҳам чоп этилган.

Озодлик тадқиқотчи ҳибсга олингач, унинг оиласидан муносабат олишга уринган, аммо бу уриниш натижа бермаган эди. (Оила ҳануз матбуот билан алоқа қилишдан мутлақо бош тортмоқда – таҳр.)

Аммо, орадан бир йилдан ортиқ вақт ўтиб – 2017 йилнинг кузида Маликовнинг яқинлари Озодликка боғланди ва унинг 2017 йининг 9 октябрь куни ҳисбдаги журналист Бобомурод Абдуллаев билан юзлаштириш учун МХХнинг Гвардейский тергов ҳибсхонасига олиб келинганини маълум қилди.

2018 йилнинг февралига келиб, Маликовнинг онаси билан қисқагина гаплашишга муваффақ бўлганини айтган Малоҳат Эшонқуловага кўра, ҳибс жараёнида оиласи Акромни ҳимоя қилиш учун ёллаган адвокатлар қабул қилинмаган ва уни давлат адвокати ҳимоя қилган.

– Адвокат ва терговчилар Акром Маликовнинг ота-онасига матбуотга, айниқса, хориж матбуотига хабар қилманглар, деб қаттиқ тайинлаган экан. Онаси ҳам: “Бу ҳақда хабар берманглар, уни қамоқда қийнашлари мумкин! Прокурор 12 йил сўраган бўлса-да, биз жим бўлганимиз учун унга 6 йил беришди”, деди менга. Лекин, мен ҳуқуқ фаоли сифатида кўп йиллик тажрибамдан биламанки, бундай ваъдаларнинг ҳаммаси сароб – сукут сақлаш бу ёшгина умрни қутқармайди. Ҳозир, Акром Навойидаги қамоқхонада оҳак қоплаётган экан, – дейди Малоҳат Эшонқулова.

Қуйида журналист ва ҳуқуқ фаоли билан суҳбатни тингланг:

104
35
35

Озодликка маълум бўлишича, Бобомурод Абдуллаев устидан бораётган тергов ишига шу пайтгача тўрт киши тортилган.

Булардан бири Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қўлëзмалар институти тадқиқодчиси бўлган 27 яшар Акром Маликовдир. У 2016 йилнинг ёзида ушланган бўлса-да, 2017 йилнинг октябрида Бобомурод Абдуллаев билан юзлаштирилгани Озодликка маълум.

Шунингдек, 2017 йилнинг 1 октябридаги суд ажримида яна икки киши – Бобомурод Абдуллаевнинг Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан ëзган мақолалари учун маълумотларни “қўриқланадиган давлат амалдорлари”га яқин бўлган Равшанбек Сoлаев ва Шавкатжон Оллоëровлардан олгани айтилган.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромовга кўра¸ бу икки фуқаро 28 сентябрь куни МХХ тезкор гуруҳи тарафидан қўлга олинган.

2017 йилнинг 27 сентябрида Тошкентда қўлга олинган 44 ёшли мустақил журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ўзи Ўзбекистон Жиноят кодекси 159- моддасининг 4 қисмида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда (Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) айбланмоқда.

3 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида “Ўзбекистон Халқ ҳаракати” раҳбари Муҳаммад Солиҳ Бобомурод Абдуллаев Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида мақолалар эълон қилиб келган журналист эканини маълум қилган эди.

44 яшар журналист Бобомурод Абдуллаев бир қатор мустақил нашрлар¸ хусусан “Фарғона” ахборот агентлиги билан ҳамкорлик қилган¸ шунингдек спорт шарҳловчиси сифатида ҳам танилган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар, Халқаро Пен клуб, Amnesty International ва Human Rights Watch ташкилотлари журналист Бобомурод Абдуллаевни озод қилиш талаби билан чиққан.

https://www.ozodlik.org/a/29027276.html