Jan 222018
 

“Қадрли ватандошлар, мабодо шу йигит тақдирига қайғуриш, кўмак бериш, молиявий қўллаш, ёш йигитнинг соғайиб кетиши, оиласи бағрига қайтишига ҳисса қўшиш истаги уйғонган бўлса, кўмагингизни “Қашқадарёга, Жўрабек Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи DILFUZA TURAEVA (+998 91 642 6885) номига юборишингиз мумкин. Негаки, Жўрабекнинг паспорти йўқолган экан. Маҳалладан берилган маълумотномага – сурати устига маҳалла муҳри урилган бир парча қоғоз билан юрган экан. Қайта паспорт тўғрилашга ҳам пули йўқ йигитнинг. Оиласини боқа олмаганлиги сабабли хотини ўғилчасини олиб ота уйида яшашга мажбур бўлмоқда экан. Телефон аппарати йўқ экан. Шу сабаб кўча-куйдаги одамларнинг мобиль телефони орқали мен билан (Малоҳат Эшонқулова) боғланиб турибди.