Jan 102018
 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг чиқишларини кўриб,бироз
бўлсада халқимизда шижоат пайдо бўлгандек…
Шу пайтга қадар,танқидчилар бўлмаганмикан?-деган савол ўзидан-ўзи
туғилиб қолмоқда инсонда.Ўша вақтларда ҳам танқидчилар,адолат учун
курашувчилар бўлган ва ҳозиргача бор!


Курашга кирган инсонларга бироз маслаҳат берсам,курашаяпсизми ортга
тисарилманг, ёзган шикоятинингизни дунёни хабардор этинг.Тўғри қўрқув
ҳадик бўлади инсонда. Сиз аввало ўзингизга ,ўз кучингизга
ишонинг,қўрқувни енгиб олинг!


Энди жамиятни адолатли қўришимиз учун нималарга амал қилишимиз керак?
Бунга ҳам бир-икки оғиз сўз айтсам…
Жамиятимиз мансабдорлари танқидни кўтара олишлари керак,танқидчини
устидан “дело кўзғатмай”,ёзилган шикоятлар жойида ҳал этилиши керак,
копток қилиб тепилмай.


Қачон-ки халқ мансабдорлардан қўрқмаса,аксинча мансабдор халқдан
қўрқса ишонаверинг коррупция ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлади.Коррупцияга
қарши курашишни ягона йўли ҳам шудир.


Адолатли жамият қўриш бу наинки  фақат халқ учун Шавкат Мирзиёев учун ҳам ўта муҳимдир.
Орқаваротдан қўл остидаги мансабдорлар бирон “чепе иш” қилмасликлари учун ҳам! Калтакни учи истайсизми ёки йўқ мамлакатнинг раҳбарини бошига бориб синади. Буни Шавкат Мирзиёев билмайдиларми? Жуда яхши биладилар,чунки бу киши шу системанинг ичида улғайганлар.


Айни дамда бир инсоннинг адолат учун курашишларини ўзи етмайди.Чунки
бизни Ўзбекистонда уруғ-аймоқчилик,таниш-билиш кенг тус олган!Бу эса
ҳар дақиқада панд беради.


Қачонки, оддий халқнинг талаби,шикояти одилона кўриб чиқилса, ана ўшанда
катта-катта ўзгаришлар бўлади.


Ўзбекистонда энг долзарб масала бу ёшларни ўқиш ва иш билан таьминлаш
керак.Токи, ёшларимиз йўлини адаштирмай,давлатга ўз ҳиссаларини
қўшишсин.Етади, Россия ва чет мамлакатларга дарбадарлик қилишаётганлари.Ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз, экспорт товарларни купайтиришимиз, дунё бозорида рақобатчи мамлакатга
айланишимиз керак. Ўзбекистон президенти  мамлакатга инвестиция кириб келиши учун қанчалик жон куйдираяптилар.

Натижачи? Масалан бир инсон бировга пул қарз беради, уни албатта қайтариб олиш умиди-да, пул олган шахс ваъдасини бажармайди.Оғзи куйган инсон, қайтиб ўша инсонга пул берадими?Йўқ-да!


Пул ётқизмоқчи бўлган инвесторлар ҳам худди шундай ўйлайдилар.
Энг асосийси  ишонч бўлиши шарт!

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

10 январь, 2018 йил.