Dec 032017
 


Отправлено с iPhone
Начало переадресованного сообщения:

От: Zubaydullo Nabiyev <znabiyev@gmail.com>
Дата: 22 ноября 2017 г., 0:27:15 GMT-5
Кому: presidents_office@press-service.uz
Тема: Шикоят ариза

Узбекистон Республикаси

Президенти Ш Мирзиёевга

Қарши шахар, Гулшан махалласи,

Хабиб Абдуллаев кўчаси 33 уйда яшаган

Зубайдулло Набиев томонидан

(хозирга вактда АКШнинг Нью-Йорк штатидаги

Рай шахри Theodore fremd Ave App 9A  яшайман)

ШИКОЯТ АРИЗА

Менинг кизим Набиева Гулноза Зубайдуллаевна ФИБ Қарши туманлараро судининг 2017 йил 3 ва 11 октябрдаги ажримидан норозилик билдириб ариза берган. Эътирози шуки Судья Акмал Мирходжаев иш буйича жавобгар унинг собиқ турмуш ўртоғи Равшанов Санжарнинг адвокати  Адхам Ходжаевнинг нотўғри исботсиз айтаетган огзаки гапларига ишониб судни бошқа кунга 3 ой кейинга 2018 йил 12 январга кўчираётганига ярашиш учун муддат бераётганига эьтироз қилади.

Чунки кизим 2016 йил ноябрь ойида фуқаролик судига никохдан ажралиш тўғрисида даъво аризаси киритган. Даъво аризаларини кўриб чиқиш жараёнида кизим суд мажлисларида боласи билан қатнашган. Лекин судга жавобгар Равшанов Санжар умуман келган эмас.

Судьялар умуман унинг фуқаролик паспортини текшириб шахсига ва фуқаролигига аниқликлик киритмаган. У Россия федерацияси фуқароси. Паспортига кизим билан никохини атайин қайддан ўтказмаган. Кизим ўзига тегишли шахсий мол-мулкларимни ажратиб олиб келди.  Гулшан махала фукаролар йигинида яраштирув комиссияси уларни ажралиш масаласини кўриб чиқишиб яраштиришнинг умуман иложи йўқ деб хулоса берган.

Кизимни Санжар бир неча маротаба урганлигини ва кейинги пайтларда унга пичоқ тираганлигини ёзган ва судларда қатнашганида айтган. Арок ичиб келиб жанжал чиқарарди. Болам бор деб ўйламас ва алиментни тўламас экан. Уни психатрия болницага ота онаси даволатиши керак. Бўлмаса уларга хам пичоқ билан ўқталади.

Кизим  2016 йил октябрь ойидан буён хозиргача Равшанов Санжар  билан яшаган эмас, яшамайман хам деяпти. Чунки боласи билан узи хавф остида қолиб кетяпти, уларга судлар хам милиция хам ёрдам бера олмаяпти, хеч кандай кафолат хам бериша олмаяпти. Кизимни урганлиги тўғрисида Карши шахар милициясига мурожаатлар қилган эди лекин Санжар ва унинг отаси участковый Ойбекга билан таниш билишчилик қилиб аризани ёпиб юборишди. 

Хўш айтингчи кандай кафолат бера олади бизни химоя қилишга мажбур бўлган милиция ходимлари. Кизим яна кайта-кайта айтаяптики, яшамайман яшамайман деб.  Уларни никохини қўшимча ярашиш учун муддат бермасдан чўзмасдан, бекор қилиб бермаяптилар. Вилоят суди хам кўриб чиқиб ажрим чиқарган.  Бир йилдан буён расмиятчилик оворагарчилик. Кизимга Санжар уч талоқ деб уч марта СМС юборди бошқа яшамаймиз деди. Кизимни мулкларини тўдалаб ташқарига чиқаришга тайерлаб куйган.  Унинг адвокати собиқ милиция ходими. Милициядан хайдалган инсон. Барча суд жараёнига келиб исботсиз ёлгон гапларни айтади. Ўртада қонун талабини судлар сўрашмайди. Яъни исбот талаб қилишмайди.

Мен бир йил мобайнида Равшанов Санжарнинг отаси билан телефонлашиб 4 мартта огохлантиргандим нимага уради ва сабабини айтинглар деб. Уткир деган ўғлини телеграммдаги почтасига хам барча талабимни езиб юборгандим у ота-онаси олдида хаммасини укиб берган! Лекин хеч ким хеч кандай чора хам кўрган эмас. Санжар эса шаштидан қайтмасдан баттар кизимни қийнаб ташлади. Отаси ва адвокати чопиб ёлғон гапиришади. У Санжарни ўзини кизим билан яшаш нияти йук. Агар бўлганда мардона келиб судда, бизни оиламизга ёки ўзини ота онаси ёнига Махалла комиссиясини олдига келиб барча фикрини айтар эди.  Унинг мияси касалланган. Ота онаси даволатиб олишсин. Қизимни эса тинч қўйишсин.

Кизим Санжар билан яшамайман деяпти. Кизим 2016 йил ноябрдан ажралиш жараёнини бошлаб судларга даъво қилган. Аммо ФИБ Қарши туманлараро судининг 2017 йил 7 мартдаги қарори билан суд уларни никохини бекор қилмай ажратмади. Хуш шундан кейин хам улар ярашиб кетмадик, бирга яшашмади хам. Нега суд томонидан бу сафар хам ажралиш учун яна 3 ой муддат муддат берилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 15 бандида . “Суд эр ва хотиннинг ёки улардан бирининг аризасига кўра, ярашиш учун берилган муддатни бунга жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолларда қисқартиришга ва ишни бу муддат тугагунга қадар кўришга ҳақли. Ярашиш учун берилган муддатни қисқартириш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафларни хабардор қилган ҳолда ва ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади” деб кўрсатилган

2016 йил ноябрдан бошлаб шу вақтгача 2 чи маротаба 2017 йил августда такроран ажралиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилаётганлигини хамда ўрталарида совуқчилик тушиб, умуман юз кўрмас бўлиб кетганлигини хамда юқоридаги барча холатларни инобатга олиб уларга қайта-қайта ярашиш учун фойдасиз муддатлар беравермасдан, судни чўзмасдан никохдан ажратишингизни сўрайман.

Сизларга хурмат билан.

Набиев Зубайдулла