Nov 102017
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси ва мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова кейинги пайтларда Ўзбекистон жамиятидаги иллатларни, мажбурий меҳнатга оид қусурларни аямай ошкор қилиб келаётганди.

Бу нарса янги Ўзбекитсон ҳукуматига ёқмаган кўринади.

Малоҳат Эшонқулова фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди 2017 йилнинг 11 август куни Эшонқулованинг иштирокисиз даъво ишини кўрган ва Эшонқуловани доимий пропискадан маҳрум қилиш тўғрисида қарор чиқарган.

Орадан 2 ой ўтгач, суднинг ноқонуний қароридан хабар топган Эшонқулова Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига 2017 йилнинг 31 октябрь куни “Судни менинг иштирокимда қайта кўришингизни сўрайман” деган мазмунда ариза киритди:

Суд Эшонқулованинг иштирокида судни қайта кўриш учун суд кунини 2017 йилнинг 9 ноябрь куни соат 10.00 га тайинлади.

Бу орада Малоҳат Эшонқулова адвокат маслаҳати асосида судга “Қарши даъво ариза” киритди

Эшонқулова ўз “Қарши даъво ариза”сида Ўзбекистон Республикасининг 14.09. 2011 йилдаги ЎРҚ -296-сон “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Конституциямизга зид Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 14 июлда қабул қилинган. Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган) ишлаб чиққан ва тасдиқлаганлиги учун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасини ҳамда Олий Мажлис Сенатини жавобгар сифатида жалб этиш даъвосини илгари сурди.

Эшонқулова ўз даъво аризасини 2017 йилнинг 6 ноябрь куни почта орқали буюртма хат шаклида фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига, бир нусхасини Олий мажлис Сенатига ҳамда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига жўнатди.

Ҳуқуқбон ва мустақил журналистнинг “Қўшимча даъво ариза”си мазмунидан хабар топган суд шошилиб қолди ва Эшонқулованинг “Судни менинг иштирокимда қайта кўришингизни сўрайман” деган мазмундаги аризаси асосида 9 ноябрь куни соат 9.00 да белгиланган судни қолдиришга қарор қилди.

Эшонқуловага “Сизни аслида мана бу хатни бериш мақсадида чақиртиргандик.Мана бу ерга “Олдим” деб имзо чекиб берсангиз” дейишди хотиржамлик билан.

Шу асосида суд ҳокимиятининг “адолатли ўйин”и якунига етди.

Ваҳоланки, Эшонқулова судга шикоят топширган эмасди. У судга ариза киритганди. Қонунчиликга кўра, бунингдек ҳолларда суд ҳар қандай шароитда ҳам мустақил журналист ва ҳуқуқбоннинг аризаси асосида суд мажлисини ўтказиши ва Малоҳат Эшонқуловага жавоб хати эмас, суднинг ажримини бериши лозим эди.

Пастда Эшонқулованинг фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига киритган “Қарши даъво ариза”си мазмуни билан танишишингиз мумкин:

Орзигул ХУДОЁРОВА

Мустақил журналист

 ҚАРШИ ДАЪВО АРИЗА -мукаммалрок варианти