Oct 202017
 

 

 

ДИНИЙ МАҲБУСЛАРНИНГ ОНАЛАРИ ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ОФИСИГА КИРИТИЛМАДИ

ДИНИЙ МАҲБУСЛАРНИНГ НАМОЙИШ ЎТКАЗАЁТГАН ОНАЛАРИНИ ҚАРШИСИГА ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ТОШКЕНТДАГИ ВАКИЛЛАРИ МУЛОҚОТГА ЧИҚМАДИ

Диний эътиқод билан қамалган бир гуруҳ маҳбусларнинг оналари ўз фарзандларига қўлланилаётган ноинсоний қийноқлар хусусида арз қилиб ҳукумат идораларидан адолат топа олмаган Самарқанд ва Навоий вилоятидан клеган оналар бугун, 2017 йилнинг 20 октябрь куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси биноси олдида норозилик намойиши ўтказмоқда.

Елена Урлаева Европа Иттифоқи вакилларига диний эътиқод билан қамалганларнинг оналари кўзларида ёш уларнинг ҳузурида нажот истаб турганлигини хабар берган бўлса-да, намойиш иштирокчилари қаршисига чиқишга Европа Иттифоқи вакиллари шошилмаётир.

ИИБ ва фуқаро кийимидаги қуршовга олинган махсус хизмат ходимлари оналарни намойиш иштирокчиларини Европа Иттифоқи вакиллари ўтирган бино ичкарисига қўйишмаётир.

Намойишда диний эътиқодда ноҳақдан, уйдирма айбловлар билан айбланиб узоқ йилларга қамалган дея айтлилаётган  Яхшимурод Восиев,
Хасан Арзиев, Фаррух Арзиев, Одил Шокиров, Санъат Салимов,
Жамшид Сайфуллаев, Азамат Гайбуллаев каби маҳбусларнинг инсон дош бера олмайдиган қийноқлар остида қолаётганидан ташвишга тушган оналарининг тўкаётган кўз ёшларига чор-атрофда ўтаётган фуқаролар бефарқ қараб ўтиб кета олмаётир.

ИИБ ходимлари ва куч ишлатар тизимлари намойишни бостиришга уринмоқда.

Намойиш иштирокчиларининг телефон рақамлари:

Инобат Орзиева –  +998982787382 

Дилшода Тонготарова, +99891 3315132 

Барно Восиева, +998915342401 

Матлуба Рузиева, +998933106426 

Мохира Маннонова +99891 3318002 

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси, мустақил журналист.

20 октябрь, 2017 йил.