Oct 132017
 

Қўрқмаслар” гуруҳи аъзолари Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаева 2017 йил пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиш мақсадида 3 октябь куни Тошкент вилоятининг Қўйичирчиқ туманида бўлишди.

Маҳаллий аҳоли Қўйичирчиқнинг Меҳнатобод, Гул қишлоқларидаги хонадонларда Паркент туманининг пахта теримига жалб этилган ўқитувчилари аҳоли хонадонларига жойлаштирилгани хусусида хабар берди.

Ўзбекистон почтаси Тошкент филиали Дўстобод почта алоқасига қарашли Гул алоқа бўлими биноси Паркентлик ўқитувчиларнинг ошхонасига айлантирилган, катта қозонлар қўйилганди.

Биз Паркент туманидаги 47 мактабдан пахта теримига сафарбар этилган Акбар Исломовни айнан Гул алоқа бўлимида учратдик.

Сомоварчи вазифасини ўтаётган Акбар Паркент туманидаги 47 мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси бўлган Баҳодир исмли ўртоғи ҳам пахта теришга жалб этилганини айтади.

Акбар Исломов бизга шундай деди:

Биз Паркентдаги 47-мактабдан пахта теримига жалб этилган Акбар Исломов билан суҳбатлашиб бўлгач, Гул почта биносининг орқа томонидаги хонадонга, яъни пахта штаби томон ўтдик.

Бу ерда ўқитувчиларнинг озиқ овқат омбори жойлашган экан:

Биз Гул қишлоғидаги пахта штабида суҳбатлашаётганимизда хонадон ичкарисидан кўзини ишқалаганча тўладан келган нотаниш эркак киши чиқиб келди.

У ўзини таништиришни истамади. Аксинча, бизни сўроққа тутиб кетди.

Биз ҳуқуқбонлармиз, мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказмоқдамиз. Бу ерда ўқитувчилар жойлашган экан” дея ўзимизни таништиргач, эътироз билдирдик.

Суҳбатдошимиз “Бўлмаган гап, бу ерда Паркентдаги Агрофирманинг ишчилари жойлаштирилган” дея рад этди.

Шунда биз унга Паркентдаги 47-мактабдан келиб сомоварчилик қилаётган Акбар Исломовнинг интервьюсини сўзимизга исбот тариқасида келтирдик.

Афтидан отряд бошлиғи бўлган суҳбатдошимиз аввалига бизни Акбарнинг интервьюсини ўчириб ташлашамизни илтимос қилди. Бизни кўндириш учун астойдил ўтинди.

Акбарнинг видеоинтервьюсини ўчириб ташлаш борасидаги илтимосни рад этгач, ўзини таништирмаган эркак киши қўлимиздан аппаратимизни тортиб олиш мақсадида то машинага қадар таъқиб қилиб, ортимиздан қувиб келди.

Таъқиб қилаётган кишидан зўрға қочиб қутилдик….

Ана энди, юқорида берилган интервью таҳлилига ўтамиз: Паркент туманидаги 47-мактабдан келган Акбарга кўра у «чўнтаги кўтармаганлиги» сабабли ўрнига пахта териши учун мардикор ёллай олмаган.

Бундан кўриниб турибдикит, мардикор ёллашга қурби етмаган ўқитувчиларнинг ўзлари далага ҳайдалган.

Бироқ Паркент туман соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқитувчилари, коллеж ўқитувчилари одатда пахта йиғим-терими бошланиши биланоқ ўз ўрниларига пахта теришлари учун Андижон, Фарғонадан ўз чўнтагидан пул теримчи ёллашган.

Паркент туманидаги пахтага сафарбар этилган ўқитувчиларнинг ўрнига теримга ёлланган ҳашарчилар Ўртачирчиқ туманининг Меҳнатобод қишлоғидаги аҳоли хонадонларига жойлашган.

Гарчи улар аҳоли хонадонларига жойлашган бўлса-да, нонушта ва кечки овқатни тановвул қилиш мақсадида 24-мактабнинг эски биносига келишга мажбур. Чунки 24-мактабнинг эски биносига турли ташклиотлардан, хусусан Ўзнефтбазага қарашли барча билоят бўлимларидан жалб қилинган 600 нафар ходимлар жойлаштирилган.

Паркент туман ўқитувчисининг ўрнига пахта териш учун ойига 500 минг сўмга ёлланган ҳашарлардан бири Юлдузхон опа бўлади. Юлдузхон опа ўз қишлоғидан жами 18 киши пахта теришга ёлланиб келганлигини айтади. Бироқ суҳбатдошимиз Паркентдаги қай бир ўқитувчининг ўрнига ёлланиб келганини билмайди.

Чунки одатда ҳар бир ўқитувчидан ёлланма теримчилар учун дея 500 минг сўмдан йиғилади ва ё ҳокимият, ёхуд туман халқ таълими бўлими, ёки мактаб директори мардикорларни кўтара ёллаш масаласи билан шуғулланади. Шу боис ҳам аксарият ёлланма теримчилар айнан қай бир ўқитувчи ва ё шифокорнинг ўрнига ёлланганини аниқ билмайди, айтиб ҳам бера олмайди.

Юлдузхон опа биз билан суҳбатда шундай дейди:

2017 йилги пахта йиғим терим мавсумида мажбурий меҳнатга оид Қуйичирчиқ туманида олиб борилган мониторинг жараёнида ёлланма теримчиларга яратилган шарт-шароит, озиқ-овқат, тоза ичимлик суви каби муаммолар хусусида кейинга лавҳамизда бериб борамиз.

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси.

13 октябрь, 2017 йил.