Oct 122017
 

2017 йилнинг 7-8 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятининг Нишон туман далаларида пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга оид мониторинг олиб бораётган “Қўрқмаслар” гуруҳи аъзолари ҳуқуқбон Елена Урлаева ҳамда Малоҳат Эшонқуловага “Фермер бир ойдирки терган пахта пулимни бермаяпти” дея арз қилган Феруза Вайсқулова ҳуқуқбонлар ортига қайтиб, Тошкентга етиб улгурмай қўнғироқ орқали боғланиб эри томонидан калтак егани, фермер Саидали Турсунов томонидан ҳақорат эшитгани ҳақида хабар берди:

Феруза Вайсқуловага кўра у ичиб олган фермер Саидвалиевнинг зуғумларидан зўрға қочиб қутилган:

Мониторинг ўтказиш мақсадида ҳозир бўлган ҳуқуқбонлар Урлаева ва Эшонқулоовани Тошкентдан чақиртирганликда гумонланган Сирож торозибоннни ўласи қилиб калтаклаган Саидали фермер иш ҳақини ҳам бермасдан ҳайдаб юборган:

Энг қизиғи, Феруза Вайсқуловани Саидали Турсунов “Сен Афғонистондан ёлланган агентларга сирни сотдинг, энди сени хавфсизлик хизматидагилар адабингни беради” дея қўрқитишга уринган:

Кўриб турганингиздек, муштумзўр Саидали фермернинг жиловини тортиб қўядиган қонун йўқ кўринади Қашқадарёда.

Қаранг-а, қачонгача ҳақиқатни айтган ҳуқуқбонларга гоҳида АҚШ жосуси, баъзида Афғон айғоқчиси сифатида қаралади Ўзбекистонда? Қачонгача ҳуқуқбон аҳолига “халқ душмани” қилиб кўрсатилади?

Қизиқ, ўз мамлакати ҳуқуқбонлариники Афғон агентлари дея аҳолини алдов йўли билан саросимага солишга уринган раҳбарлар Ўзбекистон пахта далаларида мажбурий меҳнатга оид мониторинг олиб бораётган Халқаро ташкилот вакилларини, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ходимларини нима деб аташаркин?

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси, мустақил журналист.

12 октябрь, 2017 йил.