Oct 042017
 

ЎТА ШОШИЛИНЧ: МЕҲНАТГА ОИД МОНИТОРИНГ ЖАРАЁНИДА ҲУҚУҚБОН ЕЛЕНА УРЛАЕВА ГЕРМАНИЯ ЖУРНАЛИСТЛАРИ БИЛАН ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ


2017 йилнинг 4 октябрь куни тонгги соат 4.00 ларда “Альянс” инсон

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаева,

фотокорреспандент Темур Карпов ва

Меня зовут Германиядаги Штерн Беттина Зенглинг  Россиялик ҳамкасби

билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бўка туман пахта далаларига мажбурий

меҳнатга оид мониторинг ўтказиш мақсадида отланишган эди.

Елена Урлаева йўлбошчилигидаги журналистлар Ангрен шаҳрининг пахта

теримига жалб этилган ўқитувчи, шифокор, бюжет ташкилотлари жойлашган

биноларни тасвирга олиш, теримчилар билан суҳбатлашиш жараёнида Бўка

туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мониторинг иштирокчилари тахминан соат 8.00 ларда хибс этилган.

Бу ҳақда бизга “Альянс” етакчиси Елена Урлаева +99894 6891764 рақами

орқали хабар берди.


Малоҳат Эшонқулова

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси, мустақил журналист

ШОШИЛИНЧ ХАБАР:

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ОИД МОНИТОРИНГ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИДА БЎКА ТУМАН ПАХТА ДАЛАЛАРИГА БОРГАН ГЕРМАНИЯДАГИМ ШТЕРН ГАЗЕТАСИ МУХБИРИ “КЎКОРОЛ” МИЛИЦИЯ БЎЛИМИДА ТУТҚУНЛИКДА

Ҳалигина хабар берганимиздек, 2017 йилнинг 4 октябрь куни тонг саҳарда Тошкент вилояти Бўка туман пахта далаларида мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиб юрган “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаева, фотомухбир Темур Карпов, Германиядаги Штерн журнали мухбири Беттина Зенглинг туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мониторинг иштирокчиларини айни дамда тумандаги “Кўкорол” милиция бўлимида Бўка туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари Акмалов Жамшид Абдурасулович тергов қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 3 октябрь куни ҳуқуқбон “Қўрқмаслар” гуруҳи аъзолари Елена Урлаева ҳамда Малоҳат Эшонқуловалар ҳамроҳлигидаги журналистлар Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туман пахта далаларида мажбурий меҳнатга оид мониторингда кузатувчи сифатида иштирок этган эдилар.

Мазкур мониторинг жараёнидан суратлар илова қилинади.

Малоҳат Эшонқулова

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси, мустақил журналист