Sep 192017
 

Маҳаллий матбуот Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлганига роппа-роса чорак аср бўлганлиги хусусида бонг урмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 19 сентябрь куни ўз ишини бошлаган БМТ Бош ассамлбеясининг 72-сессиясида илк маротаба иштирок этмоқда.

БМТнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Президентининг чиқиш қилиши ҳам кутилмоқда.

Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида бўлиб ўтаётган сиёсий музокаралар форуми давомида БМТга аъзо давлатлар делегация раҳбарлари дунё ҳамжамияти олдида турган асосий хавф-хатарлар, халқаро ва минтақавий инқирозлар хусусида ўз фикрларини ўртоқлашадилар.

Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан туриб Халқаро хавфни бартараф этишга жазм қилиб турган айни бир пайтда мамлакат ичкарисидаги хатар халқнинг халқумига келмоқда.

Маҳаллий ҳокимият, суд, прокуратура, ички ишлар идораларининг ҳақсизлиги, зуғумидан азият чеккан фуқаролар ўртасида адолатсизликларга қарши ўз норозиликларини намойишлар, турли акциялар орқали ифода этишга уриниш ҳолатлари ортиб бормоқда.

2017 йилнинг 18 сенябрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентда, аввалига, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати биноси олдида навбатдаги норозилик намойишларидан бири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президентининг девони биносида жойлашган Президент халқ қабулхонасининг фаолиятидан қониқмаган наманганлик Карима Каримова (тел- 99890 1560088), Сурхондарё вилоят ва Шўрчи туман ҳокимиятининг, суд, ИИБ, Прокуратура идораларининг зуғумидан зорланиб келган Машъал Паянова (тел – +99891 2388585) , Тошкентнинг Сирғали туманида истиқомат қилувчи Давлат опа Мирзабоева (тел – +99890 3471136), Навоий вилоятидан Хосият Ғофуровалар (тел – +99890 7313959) Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти, “Қўрқмаслар” гуруҳи аъзоси Малоҳат Эшонқулова (тел- +99893 5104292) ҳамроҳлигида ўз норозиликлари ва талаблари битилган плакатларни кўтариб президент Шавкат Мирзиёев ўтирадиган Сенат биноси томон йўл олдилар.

  • Пойтахтда яшаб Сенат биноси, яъни, Ўзбекистон халқининг ўзи томонидан сайлаб қўйилган сенаторлар, фуқароларнинг ўзлари сайлаган Президент ўз аҳолисидан иҳоталаб, ўз аҳолисидан ҳимояланиб, ўз халқидан бу қадар катта куч билан қўриқланишини энди билибман, энди гуовҳи бўлибман, – дейди Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Малоҳат Эшонқулова, – Сенат биноси тўрт томонидан ИИБ ходимлари билан қуршаб олинган ҳолда қўриқланаркан. Тўрт томонидан, салкам бир км масофа узоқликда туриб, қўриқлашаркан. Аввалига биз Сенат биносига Президент Халқ қабулхонаси – Президент девони биноси томонидан киришга уриниб кўрдик. Уринишларимиз бесамар кетди.

  • Сенат биноси ҳамиша милисалар кўмагида қўриқланади. Биз Сенат биноси яқинига “Акмал Саидовга ариза топширишга келганмиз” деган баҳонада яқинлашиб олишимиз мумкин” дейди ўз тажрибаларига таянган наманганлик Карима опа.

  • Биз Карима опанинг тажрибасини қўллашга уриниб кўрдик. Бироқ бир км. олисдан туриб бинонинг ўнгу сўлини қўриқлаб турган ИИБ ходимлари “Бу плакатлар нима, плакатларингизни ташлаб кейин кирасизлар” деган талабни қўйишди, – сўзини давом эттиради ЎИҲЖ президенти Эшонқулова.

Сенат биносига тўрт томонлама ҳам оз бўлса-да яқинлашишнинг иложи йўқлигини тушуниб етган норозилик намойиши иштирокчилари охийри Мустақилилк майдонининг лайлаклар рамзи акс этган ҳудудида, учишга чоғланаётган лайлаклар остида туриб қўлларидаги талаб ва истаклари битилган плокатларни очиб, кўтариб туришга қарор қилишди.

Наманган шаҳрининг Абдусаттор Раҳимов кўчасида истиқомат қилувчи 57 ёшли Карима Каримова 1988 йилда туғилган ўғли, маҳкум Мамажонов Жалолга ғайриқонуний тарзда қўйилганлиги она томонидан айтилаётган ЎзРесЖКнинг 135-моддаси 3-қисмини бекор қилишларини сўраб битилган талаблари акс этган плокатни кўтариб турди.

Тошкентнинг Сирғали туманидан келган Давлат Мирзабоеванинг қўлидаги плокатда “Судларда адолат борми?!” деган хитобли ёзув акс этган эди.

Сурхондарёлик Тадбиркор Машъал Паянова Шўрчи бозоридаги савдо дўконларим ҳокимият томонидан зўравонлик билан қарор ва огоҳлантиришсиз бузиб ташланди. Ҳаққимни талаб қилиб “Озодлик” радиосига берган интервьюмдан сўнг маҳалилй ҳокимият, суд, прокуратура томонидан менга нисбатан босилмар бошланиб кетди. Уйимни тинтув қилишди, Президент порталига ишкоят ёзганлигим сабабли устимдан жиноят иши қўзғатишди, суд менинг қонуний қурган уйимни ҳам бузиш ҳақида ноқонуний қарор қабул қилди. Уйимни бузишмоқда. Уйимни асраб қолинг!” деган талабнома билан чиқди.

7 йилдирки ИИВ ХКЧ ва ФРБ томонидан ҳорижга чиқиш визаси ололмаётган ЎИҲЖ президенти Малоҳат Эшонқулова эса “Менинг ҳаракатланиш ҳуқуқимга чеклов қўйилмоқда. 7 йилдирки менга ҳорижга чиқиш визаси берилмаяти. Менинг ҳуқуқларим топталмасин” деган мазмундаги плокатни кўтариб турди.

Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас норозилик намойиши иштирокчиларининг атрофини бир нечта милиция формасидаги ходимлар ва фуқаро кийимидаги йигитлар ўраб олишди.

Улар намойиш иштирокчиларини плокат кўтариб турган ҳолатда суратга олишди, намойиш иштирокчиларининг талаби билан танишишди, кейин телефон орқали тегишли идораларга хабар бергач, намойиш иштирокчиларининг шахсини аниқлаб, керакли маълумотларни ёзиб олишди.

Ана шундан кейингина фуқаро кийимидаги йигитлардан бири “Эшонқулова, сиз ҳечам тинчимас экансизда. Яна пикетга чиқдингизми?” деб сўради.

Менга 7 йилдирги чиқиш визаси берилмаяпти. Аризаларим кўрилмасдан қолмоқда. Шўрчилик Паянованинг ҳам хонумонига ўт қўйишмоқчи. Индамасдан қараб тура олмаймиз-ку. Биз президентга мақсадимизни етказиш истагидамиз. Айтинг, Сенатдан биз билан мулоқотга бирорта масъул ходим чиқсин”- дея талаб қилди.

Шу пайтда ўзини таништирмаган фуқаро кийимидаги орган ходимларидан бири “Юринглар, Вазирлар Маҳкамасида сизларни қабул қилиб, арзларингизни эшитишади” дея таклиф қилганди, “Биз аризаларимизни Вазирлар Маҳкамасига эмас, шахсан президент номига ёзганмиз. Президент номига ёзилган аризамиз юзасидан қарор қабул қилишга вазирлар маҳкамасидаги масъул мансабдор шахсларнинг мутлақо ваколати йўқ. Бизга президент керак” дея жавоб қилди Эшонқулова.

Фуқаро кийимидаги орган ходими қаергадир қўнғироқ қилиб, Эшонқулованинг талабини етказди. Бир оздан сўнг “Сенаторлардан бири сизларни Вазирлар Маҳкамасида қабул қиларкан, розимисизлар, юринглар” деди.

Норозилик намойиши иштирокчилари ИИБ ходимлари ва фуқаро кийимидаги орган одамлари ҳамроҳлигида Вазирлар Маҳкамасига йўл олишди.

Намойиш иштирокчиларини алдашди. Ваъда қилинганидек, Вазирлар Маҳкамасида намойишчиларни Сенат биносидан келган сенаторлардан бири эмас, одатдагидек, Вазирлар Маҳкамасининг мутахассиси қабул қилди.

Сурхондарё вилоят ва туман ҳокимлигининг зўғимидан зорланиб келган Машъал Паяновани қабул қилган Вазирлар Маҳкамасининг мутахассиси Н. Эргашев “Суд-ҳуқуқ масаласига биз жавоб бермаймиз. Биз фақат Шўрчи деҳқон бозоридаги дўконларингизнинг ноқонуний бузилиши билан боғлиқ шикоятингизнигина кўриб чиқишимиз мумкин. Шу масалага оид аризангизнигина қабул қилиб оламан… Мана бу уйингиздаги қўшимча қурилган биноларни бузишга оид суд қарори юзасидан ёзган аризангизни фақат суд ҳокимияти ва ё прокуратура идоралари кўриб чиқиб, қонуний баҳо беришлари мумкин. Мана, уйингиздаги қўшимча қурилган иморатларни қуриш учун ҳокимият томонидан чиқарилган қарорни кўриб турибман. Уйингиздаги қўшимча иморатлар ўзбошимчалик билан эмас, ҳокимнинг қарори асосида қурилган экан. Бунингдек ҳолатда суд нимага асосланиб уйингиздаги қўшимча иморатларни “Ўзбошимчалик билан қурганлиги саббали бузилсин” деган мазмунда қарор чиқарганлиги масаласини юқори суд инстанциялари ва ё прокуратура тафтиш қилиб кўриши мумкин, – дедида Паянованинг Шўрчи бозоридаги ҳокимият томонидан ноқонуний тартибда бузиб ташланган дўконларига оид ҳужжатларни қабул қилиб оларкан, шикоятнинг иккинчи нусхаси тепасига телефон рақамини ҳам ёзиб қолдирди: “Н. Эргашев, имзо, 2398114”

Шу тариқа норозилик намойишининг ўзга иштирокчилари ҳам алоҳида-алоҳида хоналарга кириб ўз шикоятларига оид аризаларини Вазирлар Маҳкамаси мутахассисларига топшириб чиқишди.

Бироқ бу ҳолат, яъни сенатор қабул қилади деган алдов билан Вазирлар Маҳкамасининг мутахассислари томонидан қабул қилиниши намойиш иштирокчиларини қониқтирмади. Улар норозилик намойиши ўтказиш мақсадида Бош прокуратура биноси томон йўл олишди.

Бироқ қўлларидаги талаблари битилган плокатларни Мустақиллик майдонида фуқаро кийимидаги ўзини таништирмаган қонун идоралари ходимлари йиғиштириб олиб қўйганликлари сабабли намойиш иштирокчилари Бош прокуратура биноси олдида ўтказилиши режалаштирилган норозилик намойишида кўтариб туришлари учун қўлларида талаблари битилган плокатлар йўқлиги сабабли, шаҳар дўконларидан яна ватман қидириб, анча овора бўлиб қолишди.

1 соатлик оворагарчиликлардан сўнг ватманларга талабларини қайта ёзган намойиш иштирокчилари Республика Бош прокуратураси биноси олдида ҳозир бўлдилар.

Намойиш 5 дақиқа давом этди.

Бош прокуратура эшигида турган ИИБ ходими чиқиб, “Бу нимаси? Нима қилганларингиз бу? Ичкарига кириб, шикоятларингизни топширсангизлар бўлмайдими? Қани, киринглар ичкарига” деди.

Ичкарига кириб минг маротаба ариза топширганмиз. Топширган аризаларимизни кўриб чиқишлари учун яна тегишли туман ва вилоятга қайтаришган. Биз билан мулоқотга чиқишсин. Аризамизни ўзимиз яшайдиган ҳудудга қайтариб юбормасдан, ўзлари кўриб чиқишга ваъда беришсин” талаб қилди Эшонқулова.

Опалар, биз ишдаги, постдаги одамлармиз. Бизни тўғри тушунинглар, илтимос, ичкарига киринглар, бизга гап тегади, бизни ноқулай аҳволга солиб қўймоқдасизлар. Бизнинг ҳам уйда бола-чақамиз бор. Ўзларингиз аёл кишисизлар, бизларни тушунишингиз керак, илтимос, ичкарига киринглар ва қўлингиздаги плокатларни йиғиштирингизлар” деди Бош прокуратура биноси эшигида постда турган ИИБ ходими.

ИИБ ходимининг таклифи билан намойиш иштирокчилари ичкарига киришди.

Ҳар бир намойиш иштирокчилари ўз аризаларини тегишли тартибда топшириб чиқишди.

Сурхондарёлик Машъал Паянованиг арзларини мудраб тинглаб ўтирган Бош прокуратура ходими Дилшод Сафаров “Опа, шу ишлар нимага керак эди сизга? Нега журналист чақирасиз? Нега “Озодлик”га интервью берасиз? Нега бозордаги бинолари бузилган тадбиркорларни ҳимоя қилиш учун елиб-югурасиз? Қани, ўша тадбиркорларингизнинг бирортаси раҳмат дейишдими сизга?” деди энсасини қотириб, “Яхшиси ўзингизнинг саломатлигингизни ўйласангиз бўлмайдими-а?”

Озодлик”га интервью бериш жиноятми? Мана, яқингинада интернетда кўрдим, президентимизнинг ўзлар ББС билан Озодлк радиолари ҳақиқатни айтади, нега “Ахборот” рост гапларн айтмайди” деб танқид қилдилар-ку? Нима, мен шунча миллионлик дўконим ноқонуний равишда яксон қилиб юборилса ҳам ҳаққимни ҳимоя қилмасдан жим ўтиришим керакмиди? Бу нима деганингиз? Республика прокуратурасида ўтириб сиз шундай деганингиздан кейин Сурхондарё вилоятидаги арбоблардан нима кутаман?” кўзларга ёш олди Машъал Паянова.

  • 7 йилдирки менинг ҳаракатланиш ҳуқуқимга чек қўйлганлиги, Республика ХЧК ва ФРБ томонидан менга ҳоржга чиқиш визаси берилмаётганлиги хусусида Президент номига, Бош прокурор номига 3 маротаба шикоят ариза топширишим, – дейди мустақил журналист ва ҳуқуқбон Малоҳат Эшонқулова.

Кейинги пайтларда фуқаролик жамияти ваклилари томонидан пойтахтда норозилик акцияларини ўтказиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

  • Шавкат Мирзиёев ҳокимиятининг биргина афзаллик томон шундаки, Каримовнинг ҳукумронлик даврида фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида белгилаб қўйилган сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланишга изин берилмас эди. Халқ ўз норозиликларини Конституциямизда белгиланганидек кўча юришлари, митинглар, норозилик намойишлари орқали ифода қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган эди. Қайбир ҳуқуқбон, журналист, фуқаро тинч йўл билан норозилик намойиши ўтказишга урингудек бўлса, ўша шахс ё ўз уйидан, ёки ярим йўлда куч ишлатар тизимлари томонидан мажбурий тарзда тутиб ИИБ биносига келтириларди. ИИБ ходимларининг ўзлари намойишга бораётган фуқарога плокатларини кўтартириб қўйиб, суратларга олишарди-да далолатномалар тузиб, ўша куниёқ тунги соат 22.00 бўладими, 23.00 бўладими, мажбурий тарзда судга элитишарди. Суд эса 5 дақиқалик суд жараёнида намойишга чиқиб улгурмаган фуқароларни ЎзРесМЖтКнинг 201-моддаси асосан айблаб қўя қоларди ва уларнинг гарданига отнинг калласидек жаримани илиб қўяқолишарди. Бу билан Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқларидан фойдаланиш истагидаги фуқарога суд орқали молиявий босим ўтказилардики, токи молиявий бўҳронлар исканжасида қолган шахс жарималардан қўрқиб, адолат излаб қайта бош кўтариб чиқмасин. Ана шу тариқа ҳукумат халқнинг ҳақиқатгўй, жасоратли кишиларни синдириб ташларди.

    Бу иллат ҳозирча Мирзиёев раҳбарлиги даврида кўзга ташланмаяпти. Намойиш иштирокчиларига молиявий зуғум ўтказилмаяпти. Бунинг учун Президентга раҳмат айтишимиз керак. Ва яна кўз тегмасин деб ҳам қўйишимиз керак. Эртага намойиш иштирокчиларини нима кутади, бу ҳақда олдиндан башорат қилиш қийин. Негаки, Ўзбекистоннинг ички сиёсати номуттадил, ниҳоятда ўзгарувчан, – дейди Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Малоҳат Эшонқулова.

    Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 12 сенябрь куни Альянс инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаева ҳамда Ўзбекстон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Малоҳат Эшонқуловаларнинг саъи ҳаракатлари ортидан жамиятдаги суд-ҳуқуқ, прокуратура, маҳаллий ҳокимият идораларининг адоласизлигидан азият чеккан бир гуруҳ фуқаролик жамияти вакиллари Республика Бош прокуратураси биноси олдида норозилик намойиши ўтказишган эди.

    Орзигул Худоёрова

    мустақил журналист, ЎИҲЖ аъзоси.

    19 сентябрь, 2017 йил.