Jul 112017
 

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нафақаларни Халк банкига бириктириб қўйдилар. Бу ташаббусни ҳам ёмон дея олмайман,чунки пластик картадан, нафақалар нақд пулга ўтди.

Мен  бугун яьни 10.07.2017 йил маҳалламизга нафақа пулини

тарқатишаётганини эшитдим ва бордим.Икки кун олдин ҳам мен

боргандим. Озгина пул келиб,тарқатиб бўлишган экан.

Ростини ёзадиган бўлсам, менинг ёшим 40 ёшда, мен бугунги навбатда туришга

ҳолим қолмади. Бошим айланиб,кўнглим беҳузур бўлди.Соатлаб мен маҳалла

ичида ўтиришга вақтим хам йўқ.

Нега?- деган савол туғилиши табиийдир.

Агар мен кун узоғи  билан маҳалла ичида ўтирсам, уйда ногирон бола,100

ёшга кирган момом овқатсиз қолиб кетишлари тайин. Бир икки соат

ўтирдим,соат 11.30ларгача.У ерда мендан ташқари ёши улуғ кексалар ҳам

бор эдилар.

 

Кексаларнинг қийиналишганини кўрсангизлар эди,рости ҳолларига маймунлар

йиғлар эди.Нафақа учун кексаларимиз ҳам навбат ичига киришга мажбур

бўлишди.Олдиндан ҳам суришади,орқадан ҳам суришади.Энди тасаввур
этинг,80-85 ёшдаги кексалар мободо йиқилиб кетишса нима бўларди? Рости

мен уялиб кетдим.

 

У ердаги сану-манга борганларни айтмай қўйсам ҳам бўлаверади….

Мени қийнаётган масалалардан  яна биттаси бор. Фарзандимга нафақани
олиш учун маҳалладан ишонч қоғози олишим керак.Ҳар ой!

Бўлмаса банк ходимлари  нафақани бермасликларини айтишаяпти.

Фарзандимни ўзи ётибди,у гапирмайди, юрмайди,бирон нарсани тушунмайди.

Энди мен шу болани онаси эканлигимни исботлашим керак,буни маҳалла
тасдиқлаб бериши хам керак экан….

 

Қандай кунларга қолдик?!

 

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу муаммони бир
ёққа суриб беришларини истардим.

Ногирон болалар гапира олмас экан,тура олмас экан, бир қонун чиқариб
уларнинг онасининг номига расмийлаштириб беришларини
истардим.Бўлмаса, бюракратия,қоғозбозлик инсонни тинкасини қуритиб
ташлар экан.

Кексалар масаласида ҳғам яна бир бор ўйлаб кўришлари керак чамамда….Улар ҳам роса қийналишаяптилар…..

Навбатга туришни бизнинг халқимиз умуман билмайди,ҳамма биринчи бўлиши
шарт!Мана шу сабабдан,кексаларимиз роса қийин ахволга қолишган.

Мен бугун фарзандимнинг ва кекса момомнинг нафақаларни ололмадим,уйга
қайтиб келдим.Чунки тобим қочди….

Банк ходимларига бошлиқларингга  бир кирайчи,бирон йўлини топар?-дегандим.

Опа бошлиқдан гап эшитамиз борманг”-деди банк ходимларидан бири.

Ўйлаб қолдим,улар бошлиғидан гап эшитишдан қўрқсалар,унда мени ким эшитади?

Хуллас жаноблар, нафақани олиш масаласи ғужала! Банк бошлиғи,хокимлар ва
президент тушунмасалар мен умуман тушунмадим…..

Нафақа оламан деб битта –иккита пенсионер йиқилиб қолиши турган гап.

Нарх-наво осмонга чиқиб кетган,нима еб ичишингизни ҳам билмайсан киши….

Ўзбекистон республикаси Қонунчилик палатаси ҳам бу борада бир халқга
ёрдам беришлари керак..

Мен кўтарган масала бўйича бир қонун ишлаб  чиқаришларингиз шарт жаноблар!

Ногиронларнинг ҳам ҳуқуқи бўлса керак?!


Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

11 июль, 2017 йил.