Jun 082017
 

Ўзбекистон Республикаси президенти

Ш.М.Мирзиёевга.

Қарши шаҳар Маҳаллот маҳалласи

Ёшлик кўчаси 1- уйда яшовчи

Қораева Гулшан

томонидан.



ОЧИҚ ХАТ

Ҳурматли президент!

Мен сизга мурожаат қилишимдан мақсад шуки, баҳор келиши билан бизнинг

маҳаллага ҳар доимгидек, сув муаммоси кўндаланг бўлиб қолмоқда!

 

Сиз “100 фоиз халқни ичимлик суви билан таъминлайман”-деган сўзингизни

эшитиб жуда хурсанд бўлгандим. Бу қийин масала бўлсада…Президент

айтдиларми, демак таьминлайдилар деган ишонч бор эди менда.

 

Мана ҳозир аҳволни бир  кўрсангиз,маҳалланинг тенг ярми челак

кўтариб ,сарсони чиқиб ичимлик суви қидириб юришибди.

 

Шу маҳалгача баъзилар ичимлик сувини қўшни маҳалланинг кўп қаватли

уйлар олдидаги кранлардан олиб юришганди, эндиликга келиб ўша  ерда

истиқомат қилувчи фуқаролар қулфлаб олишибди.Натижада сув керак бўлган
аҳоли бундан ҳам мосуво бўлишибди.

 

Ҳурматли президент!

Ёзнинг иссиқ жазирамасида кранлардан бир томчи сув чиқмаса?

Бу қандай яшаш бўлди?

Сув- оқава ташкилотига қилган қўнғироқларимнинг,саноғи бўлмаса ҳам керак!

 

Қашқадарё ва Қарши шаҳар  амалдорларининг уйларида сув бўлса

керак-ки,уларни сув қизиқтирмайдиган кўринади.Акс ҳолда, сув

танқислигини бартараф этишган бўлишарди.

 

Нега бизнинг маҳаллада ичимлик суви танқислиги кетмоқда?

Бу масаланинг ечими қандай бўлади?

Халқ  оби-ҳаётдан маҳрум бўлиб қолаверадими?

Мутасадди раҳбарлар бу борада бироз ўйлаб кўришса яхши бўлармиди.

 

Сиздан илтимос менинг ёзган очиқ хатимга эътибор бериб,халқни сув билан

таъминлаб берсангиз.

 

Ахир бу халқ сиздан бошқа ҳеч кимга керак эмасга ўхшайди.

Эртага бу халқ сув сўраб, хокимиятга ёпирилиб борса унда нима бўлади?

Халқнинг умиди сиздан.

Сизга ҳурмат билан Гулшан Қораева.

Қарши шаҳри.

08.06.2017