May 162017
 

Бир икки ой аввал нафақаларни  почтадан олиб,Халқ банкига ўтказишганди.

Бош оғриқ бўлиб,аҳоли нафақаси олишда муаммолар бўлганди.

Эндиликда нафақалар маҳаллаларга бўлинди.Энди нафақа олиш муаммога айланди.

Нега деган ўринли савол туғилади?

Чунки,нафақалар таркатилиши учун телефон қилиб чақиришади Маҳаллот
маҳалласига!.Аҳоли кўп.

Банк ходимлари эса,бироз миқдорида аҳолига  тахминан икки соатча
тарқатиб нафақа пулларини, “ишимиз тугади”-деган важ билан уйларига
кетиб қолишаётганликларини айтиб қолишди.

Президент Шавкат Мирзиёев 24 соат ишлаймиз деганлари,бу банк
ходимларига тегишли эмасга ўхшайди ё бўлмаса атайлабдан шундай
қилашармикан?

Хонадонларда кексалар, ногиронлар бор,хўш улар нафақасини қандай олишсин? Ё масьулиятли ходимлар йўқмикан?

Балки ,Халқ банкининг бошлиғи масьулиятсизмикан ё?
Бу масалани Шавкат Миромонович ечиб бермасалар бўлмайдиганга ўхшайди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сиздан илтимос шу ногиронлар, кексаларни илгаригидек уйларига етказиб
беришни йўлга қўйиб бермасангиз бўлмайди,акс холда буларни аҳволи танг
ҳолга келади.

Қарши шаҳар Халқ банки ходимларини ўзингиз назоратингизга олинг, илтимос сиздан.

Ё бўлмаса масьулиятли раҳбарларга алмаштиринг. Токи ҳар бир ишга
раҳбар масьулият билан ёндошишсин!


Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

16 май, 2017 йил.