Apr 172017
 

Ўтган ҳафта мени Мустақиллик маҳалласига чақиришди, боришим

кераклигини айтишди, боламнинг нафақасини олишим бўйича.

Ведомостни титкилашди, йўқ экан.

-Майли-дедим-у, ортга қайтдим.

 

Кеча Маҳаллот маҳалласига чақиришди, мен яна бордим.

Бахтга қарши у ерда ҳам ведомост чиқмади.

Халқ банкига боришим кераклигини билдиришди.

 

Бугун 17 апрель, 2017 йил мен Халқ банкига бордим.У ерда момом ва

ўғлимнинг нафақасини берадиган банк ходимини топиб, учрашдим.

Ҳар иккалариниям нафақа пуллари Дарвозатутак маҳалласига ўтиб кетган

эканлигини банкга борганимда билдим.

-Мен келдим, мана паспортлар-дедим.

Банк ходими менга бир қаради-да,”Бориб ўғлингиз ва момонгиздан
доверенност олиб келинг”-деди.

Мен ҳайрон бўлдим-да,қаер доверенност қилиб беради?-деб савол бердим.
“Нотариус”-деди банк ходими.

-Кечирасиз, қайси каллали нотариус тўшакда ётган, онги йўқ боладан ишонч

хатини олиши мумкин,у гапирмайдику?Ахир нотариусларга мулоқотга
лаёқатли бўлган шахслар ишонч қоғозини имзолаб бериши мумкин-ку?-дейман

хунобим ошиб.
“Буни менга эмас ижтимоий таьминотга бориб айтинг, мен бермайман тамом
вассалом”-деди банк ходими.

Мен ҳам қўл силтадим-да, горсабез қаердасан,деб кетдим.
Тумонат одам,у ерга борсам….
Бир амаллаб вазиятни тушунтирдим.Қандай қилиб у маҳаллага ўтиб
кетганини изоҳлаб беришларини сўрадим.

Уларнинг ўзлари ҳам тушунтириб бериша олмади.
Банк ходимининг айтган гапларини бирма-бир айтиб бердим.
Маҳалла ишонч қоғозини беради,сиз бораверинг”-дейишди ижтимоий таьминотдагилар.

Бюрократия қоғозбозлик, инсонни чарчатар экан.
Президент Шавкат Мирзиёев шу ногиронлар масаласига бироз ўзгаритиш
қилмасалар бўлмайдиган кўринади.

Тўшакда ётган онги йўқ, ногиронлардан ишонч қоғозини талаб қилиш яна
натариус орқали бу ақлга сиғмайдиган ҳолат.Ҳеч қайси мамлакатда бундай
йўл тутилмаса керак?

Буни қайси каллали амалодор ўйлаб топган шунга ҳайронман?


Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

17 апрель, 2017 йил.