Mar 252017
 

24 март куни АҚШнинг фавқулодда мухтор элчиси Памела Спартлен хоним Қашқадарёга ташриф буюрдилар. Биз камина ва Нодир Аҳатов билан ҳам учрашиб, суҳбатлашиб кетишни лозим топибдилар, бу учун биз миннатдорчилик билдирамиз.

Элчихоним биринчи бор Қашқадарёга иш юзасидан  қадам ранжида этибдилар.

Вилоят сил касаллар касалхонасига ҳам борган эканлар.

Хабаримиз бор анча йиллардан буён сил касаллигига қарши дори-дармонлар
ДОТС лойиҳаси асосида бепул касаллар  дори-дармон билан таьминланадилар.

Сил касаллиги қашшоқлик касаллиги хисобланади.Бундай касаллар”Д”
учётда рўйхатда туради. Асосий омил эса, яьни емай-ичмай иммун тизими суссайиш оқибатида келиб чиқади.

Силнинг ёпиқ ва очиқ ҳоллари мавжуддир. Бу хавфсиз ва хавфли формаларга бўлинади. Мамлакатимизда қанчалик сил касаллар кам бўлса, бу мамлакатнинг ютуғи ҳисобланади!

Шунинг учун энг асосийси қандайдир лойиҳалар эмас, яшаш тарзини имкон
борича яхшилашга, яьни аҳолини тўйиб овқат ейиш ва даромадини ошириш
орқали ҳам ижобий натижага эришиш мумкин.

Халқаро ташкилотлар томонидан бу касалликга қарши дори-дармонлар ажратилар экан, бу албатта ижобийдир. Мамлакатимизда бу касалликни таг-томири билан йўқ қилинса,мен ўйлайман президент Ш.Мирзиеёв учун ҳам катта ютуқ ҳисобланади. Мамлакатдаги касалликнинг сонига қараб, аҳволнинг нечоқлик эканлиги маьлум бўлади.

Қашшоқликга қарши курашимиз керак бирга!

Бундан ташқари, элчихоним Қашқадарё вилоят Университетига ҳам ташриф
буюрибдилар. Шулар ҳақида ҳам бироз суҳбатлашдик. Суҳбатимиз турли мавзуларда бўлиб ўтди.

.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

25 март, 2017 йил.

Image may contain: 2 people, people sitting, table, drink and indoor