Feb 062017
 

Аъзам Фармонов (ўртада) билан Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти фаоллари 2016 йилда учрашган эди.

Аъзам Фармонов (ўртада) билан Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари 2016 йилда учрашган эди.

Шу йилнинг 3 февраль куни 11 йилдан бери Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Аъзам Фармонов ўзининг галдаги амнистиядан маҳрум қилинганини билдирди.

Бу ҳақда хабар қилган ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Озода Ёқубовага кўра, 3 февраль куни кечки пайт қамоқхонадан қўнғироқ қилган Аъзам Фармонов тегишли комиссия тарафидан ўзининг муддати қисқартирилиши ёки озод қилиниши масаласи рад этилганини айтган:

Аъзам ака 3 февраль куни кечқурун уйга қўнғироқ қилиб, ўзининг амнистиядан маҳрум қилинганини айтдилар. “Озода, мени амнистия комиссияси яна “за борт” қилди” дедилар. Чиқишларига умид қилиб тургандик. Бир-икки сиёсий маҳкумларнинг озод қилингани, ҳуқуқ ҳимоячиларига у киши билан учрашувга рухсат беришгани бизга умидлантирганди” дейди Озода Ёқубова.

Сўнгги марта 2016 йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Жаслиқ лагерида турмуш ўртоғи билан учрашган Озода Ёқубовага кўра, унинг соғлиғи қониқарли бўлган. Юқори инстанцияларга мурожаатлари қилиб, ўзининг айбсизлигини исботлашга ҳаракат қилаётганини айтган.

Ўтган йилнинг 18 августида Жаслиқда ҳуқуқ фаоллари билан учрашувлардан сўнг Аъзам акани комплекс тиббий текширувлардан ўтказишган. Ошқозон-ичак касалликларини даволашган. Сўнгги учрашувда соғлиғидан шикояти йўқлиги, аммо озод қилинишдан умиди борлигини айтгандилар” дейди Озода Ёқубова.

2015 йилнинг 1 май куни жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани суди 9 йиллик жазо муддатини тўлиқ ўтаган Аъзам Фармоновни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасалари тартибини бузиш) айби билан 5 йилу 26 кун муддатга озодликдан маҳрум қилган.

Кўплаб халқаро ташкилотларнинг норозилигига сабаб бўлган мазкур қарор юқори интанция судлари тарафидан ўз кучида қолдириб келинмоқда.

http://www.ozodlik.mobi/a/28281761.html