Feb 022017
 

Қарши шаҳрида 1 февралдан Дамас ва Форд  русумли автомашиналарга
марказий кўчаларда юриш ман этилди.

Уларнинг ўрнини автобуслар эгаллади.Қаршилик ҳайдовчиларнинг
билдиришича, шахсий Дамас русумли автомашинаси борларга ҳам, марказий
кўчада ҳайдаш ман этилган экан.

Энди бир ўйлаб кўрайлик,марказий кўча бировнинг шахсий мулкими?
Нега энди шахсийларга юриш ман этилди?

Ривожланган мамлакатларда сўровномалар ўтказилади, яьни
мониторинглар.Халқдан яхши ва ёмон томонлари ўрганилади.Халқдан
сўровномалар ўтказилдими?

Шахсий машинаси борлар касалхонага иши тушиши мумкин,шошилинч ёрдамга бориши мумкин ва ҳакозолар.…

Марказий кўчаларни айланиб юриш ҳам мумкин аммо, бироқ кўчаларимиз
талабга жавоб бермайди. Ҳамма жойи ўпирилган,ёмғирда кўлмак сувлар
инсонга азоб беради.35,6 йўналиши бўйича қатнайдиган маршрутлар йўли
бунга яққол мисол бўла олиши мумкин.

Баьзи ҳайдовчиларга шундай саволни бераман.
-Нега сизлар йўлларни таьмирлаб беришларини талаб қилмайсизлар?-дейман.
“Опа қўйинг, уюшма сўнг бизни ишлатгани қўядими?”-деган жавобни оламан.
Ҳайратим яна ошади.Хаққимизни тўғри талаб қила олмаганимиз туфайли биз
айнан шундай ҳолга тушиб қолмадикми?

“Уюшма қўймайди,ишсиз қоламан”-деган гаплар билан қўрқиб, хадиксираб
юришибди хайдовчилар.
Машинани балонини уюшма янгилаб бермайди,ҳаммасини ўз хисобларидан
олишади? Ё балонга ачиниш керак ё уюшмага…..

Шу  йўналишга қатнайдиган маршрутлар ойма-ой йўл учун тўловни амалга
оширишади.Бу пуллар йўлга сарф қилиниши ўрнига,қаергадир кетаяпти, акс
ҳолда йўллар асфальтлаштирилган бўларди.

Йўл қурган, кўприк қурган энг савобли иш дейишади қадимдан.
Савоб олишга мутасадди раҳбарлар шошилмаётган кўринишади чамамда.

Ҳурматли маҳаллий хокимият раҳбарлари!
Қарши шаҳридаги йўлларни асфалтлаштиришнинг вақти келмадими?
Президентимиз Шавкат Мирзиёев анча-мунча ишларни амалга оширишга
қодирлар,фақат биз камчиликларни кўрсатиб беришимиз керак холос.
Ҳар бир ватанини севган фуқаро, камчиликларга кўз юма олмайди.Ахир
ватанимиз барчамизники!

Танқидий фикрни тўғри қабул қилиш керак ва имкон борича буни бартараф
этиш керак.

Эскитдан халқимиз орасида бир ажойиб гап юради”Ҳолва, ҳолва деган билан
оғиз татимайди”!

Демак, ҳолвани татиб кўрсакгина уни таьми,мазасини биламиз.
Қачонгача кўриб, билиб кўрмасликга олиб яшаймиз?
Ватанпарварлик бу жиноят эмас!

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

2 февраль, 2017 йил.