Sep 052016
 

 


images

Ўзбек диктатори ўлимидан сўнг Ўзбекистонда янги бошқарув ички ва ташқи сиёсат қандай бўлади? Бу савол бугун ҳамма Ўзбекистонлик ватандошларни қизиқтиради. Шу сабабли «Ислом ва Сиёсат» саҳифаси қатор ватандошларга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида Ҳуқуқбон Абдужалил Бойматов жавоблари билан танишасиз.

Савол: Ўзбек диктатори вафотидан кейинги келадиган давлат раҳбари ИАК сиёсатини давом эттирадими ёки, бошқа тараққиёт йўлини танлайдими?

Янги сайланадиган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сафдошларидан бўлади. Шу сабабли янги сайланган президент 1-2 йил Ислом Каримов сиёсатини давом эттиради.

Савол: Сизнингча, янги ҳукумат ИАК режимига мухолиф бўлган хориждаги сиёсий фаолларни ва кўп сонли ватандошларимизни ватанга қайтишига имконият ва шароит берадими?

Янги сайланган президент хориждаги ўзбек мухолифати ва ватандошларни ватанга қайтишига имконият ва шароит бериши эҳтимоли жуда кам.

Савол: Бугунги ўзгаришлар даврида, узоқ йиллар қувғинда юрган сиёсий мухолиф гуруҳлар янги президент ва ҳукуматга нисбатан қандай муносабатда бўлиши ва қандай сиёсий қадамлар қўйиши лозим деб ҳисоблайсиз?

Сиёсий мухолифат биринчи навбатда демократлашиши ва сиёсий кучга айланиши керак. Иккинчиси сиёсий маҳбусларни озод қилинишига эриши керак. Учинчиси мухолиф ҳаракат ва партияларни, инсон ҳуқуқи ташкилотларини ва бошқа фуқаролик жамияти ташкилотларини рўйхатга олишишига эриши керак. Тўртинчиси Ўзбекистонда фуқаролик жамияти фаолларига нисбатан таъқиб тайзиқлар тўҳтатилишига эришиши керак.

Савол: ИАК давридан кейинги Ўзбекистонда, қайси соҳаларда қандай ислоҳотлар қилиниши зарур деб ҳисоблайсиз?

Биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнес фаолиятига қулай шароит яратиш керак. Хусусий мулк дахлсизлигини та ъминлаш. Иқтисодий эркинлик бериш. Иккинчиси сиёсий ва фуқаровий эркинликлар бериш. Мустақил суд системаси яратиш. Оммавий ахборот воситаларининг, интернетнинг эркин бўлишини таъминлаш.

Савол: Янги Президентга ва ҳукуматга ўз ички ва ташқи сиёсатида нималарни амалга оширишни тавсия қилган бўлардингиз?!

Ички сиёсатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш ва қонун устиворлигини та ъминлаш. Ташқи сиёсатда қўшни мамлакатлар билан чегараларни демаркация килиш ва чегара можароларига барҳам бериш. Виза режимини бекор килиш. Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий ва сиёсий интеграциясини чуқурлаштириш. ТУРК ПА, Турк кенгаши ва Турк мамлакатлари сиёсий ва иқтисодий интеграциясини чуқурлаштириш. Россия, ЕИ, АҚШ, Хитой ва бошқа мамлакатлар билан яхши, ўзаро фойдали, манфаатли алоқалар ўрнатиш.

…………

Абдужалил Бойматовга қисқа бўлсада берган жавоблари учун ташаккур айтамиз.