Aug 202016
 

пенсия

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаоли Гулшан Қораева Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга мурожаат эълон қилган.

Хатида қашқадарёлик пенсионерлар пенсияларини ололмаётганлари, инсонларнинг ўзидан сўрамасдан пенсия ва нафақалари пластик карталарга ўтказилаётгани ва нақд пул қилишда ўз маблағидан инсонлар 20 фоизини йўқотаётганини ёзган.

Ўзбекистонда бир неча йилдан буён маош ва пенсиялар мажбуран пластик карталарга ўтказилаяпти, расмийлар эса бу нарса мажбурий эмас, ихтиёрий, дея таъкидлаб келмоқдалар.

Қаршилик манбаларимизнинг билдиришича, нафақахўрларнинг пуллари 100 фоиз пластик карточкаларга ўтказилганидан бери пулни банкдан бориб олиш азобли жараёнга айланган.

“Ҳар ой бошидан охиригача банклар олдида оломон тўпланади, худди бир ҳодиса рўй бераётгандек. Куни бўйи кутган нафақахўрларнинг уч-тўрттаси пул олишга улгуради. Эртаси куни бу ҳолат яна давом этади”, дейди пенсия пулини олишга бориб, ноумид қайтган суҳбатдошимиз.

Унинг айтишича, нафақахўрлардан сўрамасдан ёки розилигини олиш учун аниқ тушунтириш бермай, пулларини пластик карточкаларга ўтказилиши одамларни тобора норози қилмоқда.

Гулшан Қораева бундай вазият Қарши шаҳрида қанчадан буён давом этаётгани ҳақида айтади.

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-37130012#share-tools