Aug 152016
 

Албатта айтарсиз, наҳотки ?
Ишонаверинг нақд пулнинг иложини қилиб бериша олмаяптилар, чамаси.
Мустақиллик байрамига умидвор бўлиб туришибди….


Ўзбекистонда ўтказилган Шанҳай ҳамкорлиги саммити олдида,бир бор
қарияларни хурсанд қилиб қўйишганди, ўшанда.
Мана бундан буёғи на нафақа, на саммитдан дарак бор.Шу сабабли молия
вазири Рустам Азимовга мурожаат қилмоқчиман!


Ҳурматли Молия вазири Рустам Азимов!
Қариялар яна қанча вақтгача ўз нафақаларни кутишлари керак?Аниқ бир
числосини телевидения орқали чиқиб айтинг, илтимос.

Ё пуллар Қарши шаҳрига келиб йўналишини адаштирдими ё?
Бунинг бирор бир сабаби бордир?


Шу пайтгача етиб келган нақд пул, энди нега етмай қолди?
Нега инсонларнинг ҳоҳишисиз пластик картага ўтказиб юбориш ҳоллари
кўпайган, буни қандай тушунтириб берасиз?


Қарши шаҳрида айнан пластик картадаги пулни нақдга айлантириш 20 фоизга
кўтарилган дейишаяпти,банкоматимиз бўлмай, пластик картичкага ўтказиб
юбориш адолатданми, яна бу шўринг қургурнинг фоизига бало борми?


Фоизга пулни алмаштиришни кимнинг буйруғи билан амалга оширилаяпти экан?


Қайси муттаҳам бундан манфаатдор деб ўйлайсиз?
Сиз молия вазирисиз,муаммони бартараф этарсиз деган умиддаман!
Қариялар ўз вақтида нафақаларини олишлари учун замин яратиб беришингиз
шарт деб ўйлайман!

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

15 август, 2016 йил.