Jul 112016
 

Уй телефонимиз ишламай қолганига анча кун бўлди.Бориб айтиб келдим ҳам фойдаси йўк. 2210099 рақамига ҳам қўнғироқ қилишим наф бермаяпти.
Балки Республика алоқа вазирига очиқ мактуб битсаммикан?


Менинг абонент қарздорлигим агар 400 сўм бўлса ҳам узиб қўйишади.Қарздор бўлмасамда мен алоқани тўғирлата олмаяпман, чунки монтёр ва Қарши шаҳар алоқа бошқармасиўзига хон, кўланкаси майдонга ўхшайди”!


Ўз ишига совуққонлик билан ёндошиш эмасму бу? Маьсулиятсизлик дегани эмасми бу? Жамиятимизда ҳамма ўз ишига совуққонлик билан ёндошса, унда бу жамият қандай юксакликга кўтарила олиши мумкин?


Тўғри агар мен мансабдор бўлганимда балки бир зумда монтёр ҳам келарди. Умуман муаммо бўлмасди ҳам. На илож оддий халқ вакилиман.Табақаларга бўлинганимиз шундан далолат эмасми?


Бу муаммони шахсан алоқа вазири ечиб беришлари шарт деб  ўйлайман.Балки у киши тепадан буйруқ берсаларйўқ” дейиша олмас?

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

11 июль, 2016 йил.