May 252016
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаоли Ғайбулло Жалиловнинг соғлиги бироз тикланган.


Бу хақда турмуш ўртоқлари Муқаддас Темирова маълум этди.
“19 май куни биз учрашувга бордик ва икки кун шу ерда бўлдик.Ундан сал
аввалроқ хат келди,хатдан сўнг биз учрашувга бордик.

Ғайбулло Жалиловни ахволи яхшиланган бироз бўлсада, сал тўлишган.Пуллари йўқлиги туфайли хат ҳам,телефон ҳам кила олмаган эдим-деб айтдилар дейди Муқаддас Темирова.

Бир нохуш хабар ҳам бор.Ғайбулло Жалиловнинг оталари
Хайрулло Жалиловнинг ахволлари оғир, яқинлари сув томизиб
турганликларини ҳам маьлум этибдилар.


Айни пайтда яна ғишт заводида ишлаётган эканлар.


Бундан сал аввалги хабаримизда Ғайбулло Жалиловга молиявий ёрдам сўраб
мурожаат қилган эдик. Молиявий ёрдамни Мўътабар опа Тожибоева ва халқаро
ташкилотлар ёрдамлари туфайли бугунги кунда фаолимизнинг холидан хабар
олиш имкони туғилди.


Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти номидан  ажратилган молиявий кўмак
учун халқаро ташкилотларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

25 май, 2016 йил.