May 252016
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг аъзоси Шаҳло Раҳмонова бир ойча олдин қамоқдан озодликка чиққан. Бу ҳақда Шветсияда муҳожирликда яшовчи, сиёсий қочқин, журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси Тўлқин Қораев ўзининг файсбук саҳифасида Шаҳло Раҳмонованинг яқинларидан бирининг берган маълумотига кўра хабар чоп этди.

Шаҳло Раҳмонова 2010 йилнинг 12 апрелида Қашқадарё вилоят жиноий ишлар суди ҳукми бўйича сохта айблар билан 6.5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Шаҳло яқинларидан бирининг айтишича унинг соғлиғи яхши эмас, руҳияти шикастланган.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг 7 аъзоси ҳануз қамоқда. Улар: Аъзам Фармонов, Ғайбулло Жалилов, Зафар Раҳимов, Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Меҳринисо Ҳамдамова, Зулхумор Ҳамдамовалардир.

Меҳринисо Ҳамдамова, Зулхумор Ҳамдамова ва Шаҳло Раҳмоновалар бир кунда суд ҳукми билан 159 ва 244 моддаларнинг 2 банди бўйича, сохта айблар билан айбланиб 7, 6.5, 6.5 йилларга озодликдан маҳрум қилинган эдилар.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Шаҳло Раҳмоновага сиҳат саломатлик ва ишларига ривож тилайди!

Ҳануз қамоқда қолаётган 7 аъзосини Ўзбекистон хокимиятидан озод қилишни талаб қилади!

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

25-май, 2016- йил.