Mar 302016
 

Баёнот

Ўзбекистондаги адолатсизликларга қарши ўзимга ўт қўйиб қурбон қилиш орқали  ўз норозилигимни намоён қиламан. Бу менинг адолатсиз тузимга нисбатан исёнимдир!  Бундан ортиқ чора йўқ. Ҳақ истаб пикет қилиб кўрдим, намойишга чиқдим, долзарб мақолалар ёздим, юқори ҳукумат идораларига мурожаатлар, шикоят аризалар йўлладим, ҳақиқат йўлида қилган барча уринишларим тазйиқ, босим ва таҳқир бўлиб қайтди. Бунингдек тузимдан ўлиб қутилмасанг, тириклай қутилишнинг имкони йўқлигини англаб етдим! Бутун дунё ҳамжамияти бир ҳақиқатни билишини истайман: Президент девони олдида ўзимга ўт қўйишимга шу тузум, ундаги ноҳақликлар мажбур қилмоқда, бу ҳукумат бошқаруви мени жонимдан тўйдириш даражасига етказди!         

Ўзбекистон Республикаси Сенатига

Ўзбекистон Республикаси Президнти
И. А. Каримовга

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига

Ўзбекистон Республикаси Миллий
Хавфсизлик хизмати раисига

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар Вазирига

Ўзбекистон Республикаси
Адлия Вазирига

Ўзбекистон Республикаси суд
ижрочилар Департаменти раисига

Учтепа тумани Суд ижрочилар
Департаменти раисига

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Раҳбари Пан Ги Мунга

Европа Иттифоқига

Чегара билмас мухбирлар”
Ташкилотига

Хуман Райт Вотч инсон ҳуқуқларини
Ҳимоя қилиш ташкилотига

АҚШ элчихонасига

Франция элчихонасига

Мамлакатимиздаги барча элчихона
Элчилари диққатига

Эшонқулова Малоҳат Худжамовнадан
Мустақил журналист ва ҳуқуқбон
Телефон: +99893 5701747
Уй телефони: 2748152

БАЁНОТ

(Тошкент шаҳар, Учтепа туман суд ижрочилари – қонуний қароқчиларнинг ноқонунний ҳатти-ҳаракатларига қарши ИСЁН ҚИЛАМАН).

Мен, Эшонқулова Малоҳат Худжамовна 1966 йилнинг 25 декабрида Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида туғилганман.

ЎзМТРКда 21 йил журналист сифатида фаолият юритганман.

Ўзбекистон мамлакатидаги, хусусан, МТРКдаги коррупция, иқтисодий жиноятчилик, инсон ҳуқуқларининг  оёқ ости этилишига, сўз эркинлигининг буғилишига  қарши курашганлигим,норозилик намойишлари, пикетлар ўтказганлигим сабабли 2010 йилнинг декабр ойида ЎзМТРКдан ноқонуний тарзда ишдан ҳайдалганман.

2010 йилдан буён мустақил  журналист ва ҳуқуқ фаоли сифатида фаолият юритиб келдим.

Ўзбекистондаги мавжуд адолатсизликларга, қонунсизликларга қарши турганлигим, норозилик намойишлари, очлик акциялари ўтказганлигим сабабли суд томонидан уч бор ноқонуний тарзда судланиб, 15 миллон сўмга яқин жарима жазоси билан жазоланганман.

2012 йилдаги пайта йиғим-терим мавсумида мактаб ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб этилганлигига оид мониторинг ўтказганлигим ва Қашқадарё вилоятидан пахта эгатларида юрган ўқувчилардан видеоинтервью

репортаж тайёрлаганлигим сабабли Учтепа туман суд ижрочилари уйимдаги мол-муклкларим, уй жиҳозларимни мусодара қилиб кетишганди.

Энг охирги маротаба 2013 йилда Қашқадарё вилоят прокуратураси биноси олдида норозилик намойиши ўтказаётган жараёнларни видотасвирга олиш жараёнимда ИИБ ходимлари томонидан куч билан идорага олиб борилганман ва судга тортилиб, 6 миллон сўм миқдорида жаримага тортилганман.

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида ноҳақлик шу даражага етганки, адолатталаб журналистлар, ҳақиқат истовчи инсон ҳуқуқлари фаоллари мунтазам равишда қонуннинг қароқчилари томонидан мунтазам равишда мисли кўрилмаган даражада тазйиқ ва таъқибга олинади.

Мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоли сифатидаги  6 йиллик фаолиятим давомида ҳақсизликларга,таъқибу босимларга кўп бор гувоҳи бўлдим.

Менга ва оиламга нисбатан қонун қароқчилари томонидан қўлланилган  таъқиблар хусусида интернет сайтларида мутназам равишда ёритиб келинган.

2016 йилнинг 30 март куни Учтепа туман суд ижрочилари ва Чилонзор, 23- мавзе участка нозири, фуқаро кийимидаги 10 нафарга яқин, ўзларини таништирмаган миллий фуқаро кийимидаги  фуқаролар куёвимнинг уйига бостириб киришди ва куппа – кундуз куни қароқчилик қилиб, куёвим ва қизимга тегишли уй жиҳозларини менинг 2011- 2013 йиллар давомидаги суд томонидан ноқонуний тарзда қўлланилган жарима эвазига давлат фойдасига мусодара қилиб кетишди.

Маълумки, “Тошкент шаҳри ва Тошкнет вилоятида доимий ва вақтинчалик рўйхатга қўйиш тартиби тўғрисида”ги  ҳукумат раҳбарларининг Конституцияга зид равишда чиқарган қонун, қарор ва буйруқлари сабаб мен доимий ва ё вақтинча прописка қила олмасдан пойтахтда, қизим ва куёвим билан яшашга мажбур бўлмоқдаман.

Суд ижрочилари эса “Бу жиҳозлар менга тегишли, уй, мулк меники” дея қаршилик кўрсатишларига қарамасдан, “Қайнонангиз Эшонқулова Малоҳатнинг 13 миллион сўмдан ортиқ суд жарималаридан қарздорлиги бор, биз Эшонқулова қайси уйда яшаётган бўлшса, ўша уйдаги жиҳозларни мусодара қилишга мажбурмиз. Уй жиҳозлари сизга тегишли бўлса, бу жиҳозларнинг ўзингизга тегишли эканлигини исботловчи ҳужжатлар билан Учтепа туман фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин” дея 10 нафардан иборат қонунчи-босқинчилар уй жиҳозларини шошилганча уйдан куч ишлатиш йўли билан олиб чиқиб кетишди.

Энг ноқонуний жиҳати, Учтепа туман суд ижрочилари куёвимга тегишли уйдан уй жиҳозларини, моддий қийматга эга мол-мулкларни олиб кетишаётган бўлса-да, номига далолатнома тузиб, далолатнома нусхасини менга ва ё уй эгаларига бермасдан олиб чиқиб кетишди.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, 2012 йилдаги каби бу гал ҳам суд ижрочилари фақатгина уйдаги орг.техникаларга чанг солишди. Асосий мақсад, мустақил журналистлар, ҳуқуқ фаолларини қуролсиз, орг.техникасиз қолдириш, шу тариқа овозини ўчириш.

Суд ижрочилар  гуруҳи бошлиғи деб таништирган йигитнинг қўллари ва овози шу қадар титрардики, бу жараёнларни тасвирга олиб турган МХХ ходимининг видео тасвриларида ҳам шундоққина кўриниб турган бўлиши керак.

Энг қизиғи, ҳали далолатнома тузмасданоқ ўнта орган ходими, қўлларига илинган уй жиҳозларини “Ҳай-ҳайлашимга қарамасдан, биттама-битта олиб, шошилганча, югургилаб, пастга, ташқарига чопиб чиқиб кета бошлашди.

Бу ҳолат суд ижрочиларининг қонуний ажро ҳаракатига эмас, босқинчи, ўғри-муттаҳам қароқчиларнинг тунашига кўпроқ ўхшаб кетарди.

Орадан уч йил ўтган бўлишига қарамасдан суд ижрочиларинининг хаёлига нега энди айнан менинг жаримам тушиб қолди? Нега суд ижрочилари гарчи жиҳозлар куёвимга тегишли бўлишига қарамасдан уй жиҳозларини шошилинч тарзда тунаб, олиб қочиб кетишди.

Бунингдек ҳукуматнинг қонун қўриқчилари томонидан куёвимнинг уйида ўтказилган тунаш, талончилик, босқинчилик ҳаракталарининг боиси битта: Хабарингиз бўлса керак, қизим Ҳакимова Зарнигор ҳукумат амалдорларининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент влиоятига доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарорларининг Ўзбекистон Республикаси конституциясига мутлақо зид ва ахмоқона, ноқонуний эканлигини далиллар асосида исботлаб берганди ва бу борада интернет саҳифаларида махсус чиқиш ҳам қлиганди.

Биз, мен ва қизларим оилавий бўлиб мазкур қарор ва буйруқларни чиқарган амалдорларни  маҳкамага бериш борасида тайёргарлик кўраётганлигимиз ҳақида хабар тарқатгандим.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида болалар илигини вахшийларча олиб қўйилаётганлигини шубҳа остига олиб, гўдаклар ногиронлигига оид махсус репортаж ҳам тайёрлагандим.

Яқингинада Жаҳон Банки мутахассиси билан Ўзбекистонда пахта йиғим-терим  мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлиги хусусида интернет – телефон орқали махсус мулоқот ҳам олиб боргандим.

Ҳукуматнинг суд ижрочилари томонидан қизимнинг оилавий тотувлиги, мулки, тинчлиги, тахтига чанг солинишининг энг асосий сабаби ҳам ана шунда.

Қизим ҳақиқатпарварлиги сабабли ҳам униг мол – мулкига чанг солди ва бахтига ҳам раҳна солмоқда деб ҳисоблайман.

Ўзбекистонда кимда  ким адолат истаса, ҳақиқат изласа, унинг қисмати шу: жамиятдан, туғишганларидан изолизация қилинади, молиявий босим қўллаш мақсадида уйларида ноқонуний тинтув ўтказилади, мол- мулклари ғайриқонуний тарзда мусодара этилади.

Қизим ва куёвимнинг уйида тинтув ўтказилиши менинг ва қизимнинг фаолияти, ҳақ гапи учун ҳукумат томонидан бизга ва оиламизга қўлланилган молиявий босим, иқтисодий жазо деб баҳолайман.

Адолатсизликка асосланган бу тузим менинг умримни елга совурди. Қараб турсам, энди навбат дилбандларимга етибди. Энди аста- секинлик билан фарзандларимга  зулм ўтказилмоқда.

Она сифатида мен бунга жимгина қараб тура олмайман.

Ўзбекистон қонун ва суд депортаменти тизимларининг бунингдек адолатсизликларига нисбатан ИСЁН қилишга қарор қилдим.

Гарчи бу исён менинг ўлимим билан якун топган тақдирда ҳам, аҳдимдан қайтмайман!

Шу сабаб, Ўзбекистон ҳукуматининг жамики расмийларига, дунё ҳамжамиятига бўлажак исёним ҳақида баёнат беришга қарор қилдим. Йўқ, мен ўлимдан қўрқмайман, мени Ўзбекистон тузумидаги адолатсизликлар кўпроқ хавотирга солади!

Токи дунё ҳамжамияти бир ўзбек аёли Ўзбекистон ҳукуматининг адолатсиз тузумига қарши ўз жонини қурбон қилиш – Президент аппарати биноси олдида ўзига ўт қўйиш, қурбон қилиш орқали жамики адолатсизликларга ўз қурбонлиги, жасади, совуқ танаси орқали норозилик билдирганлигидан, исён қилганлигидан  огоҳ бўлишсин.

ИСЁН мен онам билан видолашиб келгач, қарзларимни ҳисоб-китоб қилгач, 2016 йилнинг 4 апрел куни соат 14.30 да –  президент аппарати биноси олдида амалга оширилади !

Тузимдаги ноҳақликлар, адолатсизликлардан ўлиб қутилмасам, қутила олмайдиганга ўхшайман.

Бу қурбонлик адолатсиз тузимнинг энг сўнгги қурбони бўлиб қолади деб умид қиламан.

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
Мустақил журналист, ҳуқуқбон
30 март, 2016 йил

http://uzxalqharakati.com/archives/32840