Feb 012016
 

МУРОЖААТНОМА

Муҳтарам Президент! Мен 12 йилдирки 2 гуруҳ ногирони ва ёлғиз онаман. Мустақиллигимизнинг илк йилларидаги янги рўзғор бўлган давлатимизнинг бир фарзанди сифатида эл қатори иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечириб ўз кучим, ўз меҳнатим, билимим билан Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетига ўқишга кириб, таҳсил олдим.

Унгача ҳам оддий колхозчининг оиласида улғайганим боис болалигим собиқ иттифоқ даврида пахта даласида ўтса-да ўрта мактабни жуда катта ютуқлар билан тамомлаганман. Ҳар жабҳада тенгдошларимга ўрнак бўлишга интилганман. Нетайки шу даврларда ҳам устозларимиз бизни адолат ва ҳақиқат учун курашиб яшашга чорлаб келган. Шу боис бу таълим қон-қонимизга сингиб кетган.

Баъзан ўйлаб қоламан, ҳақиқат, адолат ва қонун талаб қилишнинг нима айб томони бор эканки бундай инсонлардан мансабдорлар бу қадар нафратланишса, қасдлашиб олишиб, тирноқ остирадан кир топиша олмаса турли жиноятларни уюштиришса? Ҳақиқатни сўзлаган қонун ва адолатни излаганларни бу қадар ёмон кўришса?

Муҳтарам Президент! Балки фуқароларингизнинг шикоят ва арзлари Сизгача етиб бормас, аммо ҳукумат аъзолари қўлига етиб бораяптику бу шикоятлар. Наҳот ҳукуматимизнинг ҳам қарашлари бир сиқим мансабдор каби бўлса? Хуллас, бор йўқ айбим ҳақиқатни сўзлаганим, мамлакатимизда қонун устуворлигини кўришни истаганиму 4 йилдирки тинимсиз равишда тайзиқу таъқиблар остида яшашга маҳкумман. Атрофимда бева ва ногирон бўлганлигим боис имкон даражасида арзимас бўлса-да, кўмак берган ака-опаларимгача қасд қилинса? Ҳали у жиноят уюштирилади ҳали бу фитна уюштирилади. Мансабдорларнинг ўйинлари бу қадар кўп бўлмаса? Охири менга қўшиб бегуноҳ отасиз кўнгли ярим ўсган фарзандларимнинг ҳаётига нисбатан ҳам суиқасд қилишгача бориб етмоқда.

Мен 2015 йилнинг сентябрь ойида ЧҲҚ 2 гуруҳ ногирони бўлган акам Худойназаров Олимнинг вилоят ДАН ходимлари томонидан ноҳақ поймол этилаётган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаб республика юқори турувчи идораларига йўллаган қатор шикоятларим сабаб, (аризалар нусхасини илова қиламан.)

2015 йилнинг 1 октябрь куни коллеж ўқувчиси бўлган ўғлим Суннатов Муҳаммад ва менга нисбатан қасддан ҳаётимизга автоавария кўринишидаги суиқасд уюштирилди. Бундай дейишимга асосим шундаки қизил рангли Жигули ҳайдовчиси асосий йўлдан кетаётганимизда жуда оз масофадан 5 МЕТРЧА МАСОФА ҚОЛГАНИДА ЙЎЛИМИЗНИ ҚЎҚҚИСДАН ТЎСИБ ЧИҚИБ ДАРҲОЛ ТЎХТАДИ.

Бу ҳолат тасодиф бўлганида дарҳол тўхтаб бизни ортидан келиб урилишимизни кутмас эди. Қолаверса, ҳайдовчининг ёлланганлигига шубҳа қилишга тўлақонли асос шу бўлдики, у машинасидан кулиб тушиб келиб, бизни мутлақо менсимасдан ёрдам ҳам кўрсатмасдан муомалада бўлди. Бу ҳолатдан унинг ортида ишонганлари тургани маълум эди.

Уяли алоқа телефонидан кимларгадир телефон қилиши, менга қўполлик қилган ДАН ходими Фаррух Ражабов билан қучоқлашиб кўришишларигача гумонлашга асос туғдирди менда. Қолаверса, қаердандир ҳайдовчининг хотини пайдо бўлиб, “Бир бойваччани ҳам тавбасига таянтирган эдик” дейишлари ортида шубҳа ётади. Қолаверса, энг саводсиз ҳайдовчидан сўрасангиз ҳам бундай ҳолатда асосий йўлни кесиб чиқувчи айбдор бўлиши кундек равшанлигини айтади. Қолаверса, ўша пайтда Феруз Бобоқуловни ўзи ҳам айб сизлардан ўтмаган тўғри, деб тан олиб ўтирган эди.

Муҳтарам Президент! Юқоридаги ҳолатда 2012 йилда ИИБ ходимлари томонидан ҳам ўзини ҳимоя қила олмайдиган ногирон аёл сифатида 16 яшар қизимни ҳам қўшиб “Барзанги қўшмачи аёллар”га калтаклатилиб, ҳам биз жаримага тортилган эдик. ЗЎРАВОН ЁЛЛАНМА БАРЗАНГИ АЁЛЛАР ЖАБРДИЙДА СИФАТИДА СУВДАН ҚУРУҚ ЧИҚИБ КЕТГАН ЭДИ.

Бундан уч йил аввал ИИБчиларнинг ЁЛЛАШ ВА УЮШТИРИШ УСУЛЛАРИДАН ВОҚИФ БЎЛИБ БЎЛГАНМАН. ОДДИЙ ҲОЛАТДАН УНИ ОСОНГИНА АЖРАТА ОЛАМАН.

Муҳтарам Президент! Хуллас, ушбу авария ҳолатини ўрганиш ишлари қастдан ортга сурилиб, экспертиза ҳам кеч ўтказилди. КУЛГУЛИ ТОМОНИ ЭКСПЕРТЧИЛАР ХУЛОСАСИ БЎЛДИ. АСОСИЙ ЙЎЛДА ЮРУВЧИЛАР НОҲАҚ ЭМИШУ ЙЎЛТЎСАРЛАР ҲАҚ ЭМИШ! МАНА МАМЛАКАТИМИЗ ОБРЎСИНИ ҚОНУНСИЗЛАНТИРИБ КИМЛАР ТЎКАЯПТИ! Бу ҳолатдан мен 25 январь куни ҳаётда биринчи марта Навоий шаҳар ДАН бошлиғи Феруз Бобоқуловнинг шахсан ўзлари судга чақирув қоғози кўтариб, фуқаронинг уйига келганларини кўриб ҳайратдан ёқа ушладим. Чақирув қоғозига кўра суд 26 январ куни соат 17.00да белгиланган. Ўғлим коллежда бўлганлиги боис чақирув қоғози остига мен унинг онаси сифатида “Эксперт хулосаси қонуний чиқарилмагунича судга қатнашмаймиз” деб ёзиб бердим. Шунда ҳам мен талаб қилган эксперт хулосасини менга тақдим қилишни истамади. Фақатгина кўз югуртиришимга рухсат берди. Не кўз билан кўрайки, унда кучли қўрқувдан соғлигига жиддий зиён етган коллеж ўқувчиси бўлган ўғлимга нисбатан айблов қўйилган.

Муҳтарам Президент! Юқоридаги ҳолатда фақатгина менинг техникам зарарланди, соғлигимизга зиён етдию тағин биз айбдор! ҚАНИ БУ ЕРДА АДОЛАТ? ҚАНИ ҚОНУН? НАҲОТ МАМЛАКАТИМИЗДА ҚОНУН ЭМАС, ЗЎРАВОНЛИК, ПОРАХЎРЛИК УСТУВОР БЎЛСА? БУ МАНСАБДОРЛАОР ОЛДИДА МЕНИНГ ҲАҚ ШИКОЯТЛАРИМ САБАБ АЙБИМ БОР ЭКАН ОТАСИЗ, НОГИРОН ОНАНИ ПАРВАРИШЛАБ, КЎНГЛИ ЯРИМ ЎСГАН ҲАЛИ КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИСИ БЎЛГАН ЎҒЛИМНИНГ ҚАНДАЙ АЙБИ БОР? НОГИРОН ҲОЛИМДА БОР-ЙЎҒИМНИ НОҲАҚ ИТДЕК ТАЛАБ ОТАСИЗ ФАРЗАНДЛАРИМ БИЛАН ОЧЛИККА МАҲКУМ ЭТГАН МАНСАБДОРЛАРНИНГ ФИТНАСИ ЭНДИ ФАРЗАНДЛАРИМГА ЎТДИМИ?

Муҳтарам Президент! Яна бир мисол: Мени 2013 йилдан маҳаллий газетадан ишдан бўшатиш учун ўша вақтдаги бош муҳаррир Отабек Аслоновнинг қўли билан уюштирилган фитна сабаб Отабек Аслонов мансабдорлар томонидан муносиб тақдирланиб, вилоятга хизмат вазифаси кўтарилиб кетган эди. ЧҲҚ 2 гуруҳ ногирони бўлган акам Худойназаров Олим ва менга нисбатан ноҳақ ўн баробар қўшимча жарима қўллаб, ижрони мутлақо ноқонуний бажарган Кармана туман суд департаменти ижрочиси Мансур Жўраевни ҳам бу “буюк хизматлари учун” муносиб тақдирлашиб, вилоятга ўтказишиб юборишибди. Дарвоқе, Мансур Жўраев ноҳақ чиқарилган суд қарорига кўра 90 ёшли фуқаро Самиева Махпуратни бешикдаги боласигача чирқиллатиб ўз уйидан ҳайдаб чиқарган эди. Аммо мазкур фуқарога нисбатан 2015 йилнинг сентябрь ойида адашиб бўлса-да вилоятимизда биринчи маротаба суд қонуний қарор чиқариб беришига қарамай, ижрочи Мансур Жўраев мазкур суд қарори ижросини бажармасдан юқори лавозимларга кўтарилиб қочиб қолибди.

Муҳтарам Президент! Сизнинг томонингиздан юксак ишонч билдирилиб, халқ ва мамлакатимиз тақдири ишониб топширилиб қўйилган ва бунинг учун мўмайгина маош ҳам тўланиб келинаётган мансабдорларнинг асл башарасини кўряпсизми? МАНА АСЛИДА КИМ УЛАР?

Муҳтарам Президент! Бева бир ногирон аёлнинг 2 нафар отасиз фарзандлари билан ноҳақ очликка ҳукм қилган мансабдорлар энди уларнинг жонига суиқасд қилишгача бордими? Хўш, шу суиқасдни ҳам “ёлланмачилар” эплай олишмабди бунинг учун биз “товон тўлашимиз” керакми? Бу ҳолатлар мамлакатимизда қачонгача давом этаркин? Қачонгача мансабдорларнинг кучи ногирон ва етим-есирларга етиб, яна қанча вақт “жабрдийдалар хун тўлар экан?”Сиздан илтимос қилиб сўрайман адолат қилинг, адолат!

Дилдора Боймуродова

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси.

1- февраль, 2016- йил.