Apr 182015
 

Malohat Eshonqulova. 18.04.2015.

Малоҳат Эшонқулова

Salomat Vafo Horazmiya. 18.04.2015.

Ўзбекистонлик адиба, проза жанрида ижод қиладиган кам сонли истеъдодли аёллардан бири Саломат Вафони биласиз.

Ёзувчи ўзининг “Тилсим салтанати”, “Оворанинг кўрган-кечирганлари” романлари, “Кўнгил фариштаси” қиссалар тўплами, “Ўзини излаётган аёл” қисса ва ҳикоялар тўплами, “Фарида” ҳикоялар тўплами билан ўқувчиларга яхши таниш.

Яқинда Саломат Вафонинг “Номсиз кема” ҳикоялар тўплами нашрдан чиқди.

Бугун гап адибанинг ижод гулшани хусусида эмас.

Хабарингиз бўлса керак, кейинги пайтларда интернет оламининг Фейсбук интернет тармоғида Саломат Вафонинг “Ҳаётим хатарда” деган мазмундаги таҳликали мурожаатлари кенг жамоатчиликнинг диққатини тортмоқда.

Адиба сингиллари, акаси, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам алмаштириб қўйишган деган тўхтамда.

“Муаммо нимада ўзи?” деган каби саволларга жавоб олиш барча учун ҳам бирдек қизиқ бўлса ажабмас деган хаёлда Саломат опани суҳбатга тортдик:

Саломат Вафо билан суҳбат.

Инсон қандай бўлмасин, ҳақми, ноҳақми, ростми, ёлғонми, ҳаётий ҳақиқатми, хаёлий таассуротми, ўз кўнглини бўшатиши, айниқса, ўзидаги зарарли, ёт ва ёмон энергияни суҳбат тарзида чиқариб юбориши, бегона туйғулардан, таҳликали ўйлардан соқит бўлиши, изтироблар исканжасидан халос бўлиши, омон чиқиши керак. Бунингдек пайтда кишига кўнглидагиларни тинглайдиган дил керак, оғриқларингни эшитадиган суҳбатдош керак….

Саломат Вафо билан суҳбатнинг давоми

 

 

Саломат Вафо билан кўришдик, шукурки, саломатлар. Кўринишлари ҳам аъло, ҳар доимгидек лобар, тетик ва ўзларига ишонган. Муҳими, адибага ўз дардларини биз билан бўлишишга имкон яратдик….

Саломат Вафо билан суҳбатнинг давоми

 

Мана, ёзувчининг фикрлари билан қисман бўлса-да сизларни таништиришга интилдик. Йўқ, биз бу билан Саломта Вафо ҳақ, уларнинг иддаолари ҳақиқат деган фикрдан йироқмиз.Биз адиба Саломат Вафонинг кўнглини қиймалаётган дардларига шерик бўлишни ихтиёр этдик, холос. Халқимизда “Одам тафтини одам олади” деган ҳикмат бор. Бугун Саломат Вафони суҳбатга тортишимизга ҳам айнан ана шу пурмаъно ҳикмат асос бўлди, аслида. Биз адибага ёлғиз эмаслигини уқтиришга уриндик, уларни имкон қадар тингладик, адиба ўз халқига нечоғлик керак бўлса, ўз навбатида халқи ҳам ҳамиша ёзувчини қўллашга шайлигини, эл доимо ўз эрка қизига ҳамнафас бўла олишини эслатиб қўйишни истадик…

Суҳбатдан хулоса чиқариш эса тингловчиларимизнинг ўзларига хавола…

Ёзувчи Саломат Вафо билан суҳбатни мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова олиб борди.