Feb 012015
 

 

29 Январ 2015

Баҳам кўринг

Абдужалил Бойматов ҳуқуқбонлик фаолияти боис, Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган.

Абдужалил Бойматов 1958 йил 11 январда Фарғона вилоятининг Бешариқ шаҳрида туғилган.

1975 йил Алишер Навоий номли 3-ўрта мактабни тугатган.

1976-1981 йилларда Тошкент Политехника Институтининг инженер-физика факультетида таҳсил олган.

1992 йилгача Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси илмий тадқиқот институтида ишлаган. Физика-математика фанлари номзоди.

Абдужалил Бойматов Бирлик Халқ Ҳаракати аъзоси бўлган.

1992-2002 йиллар орасида хусусий тадбиркорлик билан шуғулланган.

2003-2009 йилларда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг котибият аъзоси. 2009 йил жамиятнинг Франциянинг Анжер (Anger) шаҳрида бўлиб ўтган қурултойида ташкилот раиси этиб сайланган.

У 1989 йилдан 2006 йилнинг 31 июлигача Ўзбекистонда ўтказилган норозилик акцияларининг ташкилотчиси, қатнашчиси бўлган.

Абдужалил Бойматов 1989-1992 йиллари БХҲ даги фаолияти учун, митингларда фаол қатнашганлиги учун 5 марта судланиб жаримага тортилган, огоҳлантирилган.

Унга кўра, 1990-йили Ўзбекистон фанлар академияси президиуми томонидан Ядро физикаси институти раҳбариятига ўзини ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ келган. Институт раҳбариятидаги БХҲнинг фаоллари қўллаб қувватлаши натижасида буйруқ амалга ошмаган.

Абдужалил Бойматов 2003-2006 йиллари ҳуқуқбонлик фаолияти учун, норозилик акцияларининг ташкилотчиси, қатнашчиси бўлгани учун 3 марта судланган, 3 марта дўппосланган, кўп марта уй қамоғига олинган, таҳдид ва ҳақоратларга дучор бўлган.

Абдужалил Бойматов оилали, 3 фарзанднинг отаси.

Ҳозирги кунда Ирландиянинг Дублин шаҳрида сиёсий қочқин мақомида яшайди.

Абдужалил Бойматовнинг Би-би-си муштарийлари саволларига жавоблари

 

 

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз – +44 7858 860002