Jan 282015
 

 

 

Х А Б А Р Н О М А (№02-Х)

ЯНВ 28

Posted by saylov2015

 

222Виртуал Сайлов Комиссиясининг

ХАБАРНОМАСИ (№02-Х)

28 январь, 2015 й.

Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)нинг 27.01.2015 й.даги №006-Q қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ВСКда рўйхатга олиш

28.01.2015 й.дан расман бошланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ВСКда рўйхатга олиш тўғрисида Йўриқнома

 

I-боб. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учун ВСК мезонлари:

 

1-модда. Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Давлат тили — ўзбек тилини яхши биладиган, олий маълумотли шахслар;

2-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон ССР ёки Ўзбекистон Республикасида туғилиб, сиёсий сабабларга ёки бошқа асосларга кўра, мажбурий равишда Ўзбекистон ҳудудини тарк этган хорижий давлат фуқаролари;

3-модда. Сиёсий ишларда катта тажриба, етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган, Ўзбекистонда ёки хорижда ўзбекистонликлар орасида сиёсий фаолияти билан жамоатчиликка танилган шахслар номзодлар рўйхатига қабул қилинади.

 

I I -боб. Номзодларни рўйхатга олиш учун талаб:

1-модда. ВСК номига номзод сифатида руйхатга олиш учун ариза;

2-модда. Таржимаи ҳоли ва 1 дона фотосурати;

3-модда. Сайловолди дастури;

4-модда. Номзодлар сиёсий ташкилот (партиялар, халқ ҳаракатлари ва бошқа)лардан кўрсатилган бўлса, ўз ташкилотининг Бошқарув Ҳайъати қарорининг нусҳаси (мустақил номзодлар бундан истисно).

(Ҳужжатлар saylov2015@gmail.com манзилига юборилади).

 

I I I -боб. Қуйидаги шахсларнинг номзодлик аризалари кабул қилинмайди:

1-модда. Бугунги кунда хориж давлатларининг:

1.1. куч ишлатар тизимларида;

1.2. қуролли кучлари ёки чегара ҳарбий хизматларида;

1.3. разведка сингари маҳфий идораларида (ВСКга маълум бўлса);

1.4. Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига бирор бир шаклда таъсир этиши мумкин бўлган ташкилотларида хизмат қилувчи  шахслар.

 

IV-боб. Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) томонидан рўйхатга олинган номзодлар ҳақида:

 

1-модда. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган Ислом Каримов номзоди ВСКнинг 25.01.2015 й.даги  №003-Q  қарорига ва ВСКнинг матбуотда эълон қилинган 26.01.2015 й.даги 1-сонли Хабарномасига асосан(www.saylov2015.wordpress.com), Президентлик учун номзодлар рўйхатига олинмади.

 

2-модда. “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан илгари сурилган Акмал Саидов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан илгари сурилган Ҳотамжон Кетмонов, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан илгари сурилган Наримон Умаровлар номзодлари  ВСК томонидан (уларнинг аризасисиз) Президентлик учун номзодлар рўйхатга олинади.

 

Номзодларни рўйхатга олиш муддати: 10.02.2015 й.гача.

*****

Виртуал Сайлов Комиссияси

saylov2015@gmail.com

 

https://saylov2015.wordpress.com/  

 

 

 Posted by at 06:16