Dec 222014
 

 

 

Бир неча кунлардан буён кузатув ўрнатилганлигига сайлов сабаб деб
ўйлагандим, аммо бундай эмасга ўхшайди.Ҳозиргина Жиззахлик ҳуқуқ фаоли
Зиёдулло Разоқовга ҳам қўнғироқ қилдим.Назорат бор ё йўқлигини
сўраб!


Зиёдулло аканинг ҳам аҳволи меникидан фарқи йўқ экан.У кишида ҳам
кечаю-кундуз турган пойлоқчилардан дод деб юбордилар.
Энди ўйлаб қолдим,бу қўриқчиларимизнинг мақсади нима бўлиши мумкин?
Сайлов баҳона  кузатишаяпти деб хабар тарқатмагандим.
Ўйлаб кўрсам, хабар тарқатиш керак экан.Бу вазиятни ўзимиз ҳам сира тушунмаяпмиз.

Балки тушунадиганлар бордир? Балки бирор бир провокация олди тургандирмиз?

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

22-декабрь, 2014-йил.