Nov 212014
 

 

 

 

 

 

Сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг саломатлиги қамоқда кундан-кунга ёмонлашаётгани айтилмоқда.

 

21.11.2014

Жўраеванинг таъкидича, олдиндан соғлиғи ёмон бўлган, ошқозон-ичак яллиғланиши, гипертония ва умумий ҳолсизликдан шикоят қилаётган собиқ депутатнинг қовуғида ўсимта пайдо бўлган. Онкологик характердаги мазкур ўсимта маҳкумнинг ҳаётига жиддий ҳавф солмоқда ва Мурод Жўраев даволана олиши учун тезликда озод қилиниши лозим.

Сўнгги умидларим ҳам сўниб бормоқда. У кишининг тирик чиқишига, болалари билан дийдор кўришишига кўзим етмай қолди. Илтимос, дунё жамоатчилигига хабар беринглар, Мурод Жўраев ҳаётининг сўнгги кунларини яшаётгандек”, деди Холбика Жўраева.

Шунингдек, Тошкентдаги тиббийлаштирилган жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқовнинг ҳам ҳаёти хавф остида қолгани ҳақидаги хабар 20 ноябрь куни “Озодлик”ка унинг ўғли Шуҳрат орқали етиб келди.

Маълум бўлишича, Бобомурод Раззоқовни даволаётган 64-18-сонли муассаса шифокори унинг бош мия суягининг ёпиқ синиши ва бош мия жароҳати билан оғир аҳволда сангородга келтирилганини айтган. Мазкур ҳолат унинг қийноққа солинганини ифодалайди ва ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли Шуҳрат бу ҳол “Озодлик”да эълон қилинган ҳуқуқ ҳимоячисининг видолашув тарзидаги сўнгги мактуби билан боғлиқлигини эҳтимоллайди.

Тушунишимча, отамнинг қамоқдан чиқаргани сўнгги хати учун қийноққа солишган. Шу боисдан қарийб бир ойдан бери қонуний учрашувларни ҳам беришмаяпти. Гўё, сангородга отамни олиб келишганида унинг ҳужжатлари Товоқсойдаги колонияда қолиб кетганмиш. Бу ҳолат юзасидан бугун ГУИНга ариза бердим, улар хизмат текширув ўтказишга ваъда беришди. Афтидан, отамни эсон-омон кўрмайман”, деди Шуҳрат Раззоқов тушкун кайфиятда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраев 1994 йилда, ҳуқуқ ҳимоячиси Бобомурод Раззоқов эса 2013 йилда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинишган. Уларга нисбатан умумий авф (амнистия) акти қўлланилмаётир.

Ҳозир Ўзбекистон қамоқхоналарида камида ўн нафар ҳуқуқ фаоли ва журналист бор.

Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Фармонов, Нозим Исоқов, Ғайбулло Жалилов, Абдурасул Худойназаров, Ғанихон Маматхонов, Йўлдош Расулов, Дилмурод Саидов, Аъзам Турғунов каби журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари шулар жумласидандир.

Ўн уч йиллик қамоқ жазосини ўтаб, озодликка чиқиши керак бўлган 60 ёшли сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг жазо муддати икки йил аввал 4 йилу 8 ойга узайтирилган.

Журналист Юсуф Рўзимуродов ҳам, соғлиғи ёмонлашганига қарамай, 15 йилдан буён қамоқда қолмоқда.

 

 

http://www.ozodlik.org/content/article/26703189.html