Nov 072014
 

 

Бу йил Андижон футболининг 50 йиллик юбилейи нишонланиш керак эди, аммо олий лига қатнашчиси “Андижон” жамоаси олий лигани тарк этиб улгурди. Умуман Андижонда катта футбол қатори мини футбол аҳволи ҳам яҳши эмасга ўҳшайди. Ўтган йили Ўзбекистоннинг тўрт карра чимпиони “Турон-Солиқчи” жамоаси футболчилари гарчан пул бўлмаса ҳам, ваъдаларга ишониб “Пахтакор”, ”Бунёдкор” каби жамоаларни ютиб бронза медалини олиб катта жасорат кўрсатган эдилар. Бу йил эса маблағ муаммоси ҳал бўлмай клуб чемпионатда қатнашмаябди. Ҳар бир футболчининг 4 миллиондан пулини вилоят раҳбарлари ноқонуний равишда бермай келмоқдалар. Ахир улар вилоят шаънини ҳимоя қилдилар-ку!

Футболчилар билан раҳбарият томонидан тузилган шартномада иш берувчи ойлик маош ва ҳар бир ютуққа мукофот пулларини вақтида бериши кўрсатилган. Ҳатто “Бунёдкор” клуби билан бронза медали учун бўлган ҳал қилувчи курашда жамоа мураббийлари “Агар ютсаларинг бир миллиондан пул берамиз” деб ваъда беришган. Лекин раҳбарлар мураббийларни ҳам ўйинчилар олдида мулзам қилиб қўйишди.

Тегишли кишилар бизнинг ташкилотимизга мурожаат қилишгач ҳамда бизни маҳсус мақола тайёрлаётганимиз вилоят раҳбарларига етиб борганми, шундан сўнг яқинда вилоят ҳокими “Турон” жамоасини ва вилоят раҳбарларини йиғиб маҳсус йиғилиш қилиб раҳбарларга қаттиқ танбех берган ва тезда буларни ишини ҳал берилишини талаб қилган. Қани кўрамиз, бу сафар ҳам раҳбарлар футболчиларни алдармикин ёки ўйинчилар олдидаги қарзларини узишармикин.

Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
7-ноябрь , 2014-йил.