Jul 022014
 

 

Муаммо шундаки, юқорида номи келтирилган идора маъмурияти мана
апрель(3) ойидан буён ўз ишчиларига ойлик маоши бермай
келаётир.Модомики икки томонлама тузилган шартномага асосан
ҳайдовчилар (яъни, Қарши шаҳрининг 6-йўналиш бўйича хизмат кўрсатувчи
Дамас”машинаси эгалари) ҳар ойи 300 минг сўм режа пули топширишлари
керак, аммо “Дилноза”МЧЖ маъмурияти шоферларга ҳар ойи 830 минг сўм пул
топширишга мажбур қилади, лекин олган пулининг квитанциясини
бермайди.

 

Бундан ташқари ушбу йўналишда лицензиясиз ҳайдовчилик қилувчи
машиналар жуда кўп ва бундан маъмурият хабардор, лекин чора кўришнинг
ўрнига, ўзи ноқонуний ишларни кўпайтиради. Бошлиқ ва назоратчилар
қаллобликни худо билиб олишган. Аслида ,”Дилноза”МЧЖ бошлиғи аёл киши
бўлсада, ҳақиқатда Сайлиев Абдураҳмон дегани иш юритади ва у -“Аввал
ҳам шундай иш юритганман,бундан кейин ҳам шундай ишлатаман”-деб жавоб
беради.

 

Бундан ташқари ҳисобчилар ҳам икки хил ҳисобот олиб
боришади.”Дилноза”МЧЖ уставида йўналиш қатнов машиналар сони аниқ
кўрсатилган бўлсада, аслида уларнинг сони низомга (уставга) зид ҳолатда жуда
кўпдир.Номига эътибор берган бўлсангиз ушбу ЖАМИЯТда раис сайлаш
ҳанузга қадар умуман ўтказилмайди. 6-йўналиш маршрутида умуман тартиб
йўқ-машиналарни,ҳайдовчиларни аъзо қилишда қонунга,ёшига,иш стажига
умуман эътибор берилмайди.


Юқорида келтирилган қонунбузарлик ишларига давлатнинг тегишли
идоралари, прокуратура ва суд органлари чек қўяди деб умид қилиб
қоламиз, сабаби ҳозирда ушбу идоранинг деярли барча ходимлари жуда
норози ҳолга келиб қолишган, яна таъкидлайман-бу коллектив норозиликни
ёритиш мақоласидир.

 

 

2июль , 2014- йил.
Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.