Jun 302014
 

 

 

День памяти Антуана де Сент-Экзюпери (1900-1944), французского летчика, писателя-гуманиста.

Бундан 25 йил аввал укам Қудрат билан бирга севиб ўқиганимиз Экзюперининг «Кичик шаҳзода» китоби эди.

Бу китоб қахрамони «Боабаб дарахтларини ҳали улар кичиклигидаëқ юлиб ташлашни» тавсия қилади. Акс холда бу дараҳт бутун сайëрани махв қилиши мумкин.

Биз ўшанда Ўзбекистонга раҳбар бўлган Ислом Каримовнинг Боабаб дарахти эканлигини билиб уни ҳали заиф ниҳоллигидаëқ юлиб ташлашга чақирганмиз.

Агар кимдадир бўлса¸ 1989 йили укам Қудрат Бобожон мухаррирлик қилган «Эркин сўз» газетасини(икки саҳифалик варақа) ўқиб кўрсин.Ëки 1991 йил 23 август куни Тошкентдаги КИЦ биносида ўтказилган Эрк мажлиси стенограммасини ўқисин.

Ўша ерда мен (Шухрат Бобожонов) бутун залга қарата¸ «Шартта ўрнимиздан туриб ЦК биносидан Каримовни қувиб чиқарайлик» деганман.

Аммо стратегик қараши мукаммал бўлмаган мухолифат раҳбарлари Каримов қиëфасида потенциал Боабаб дарахтини кўришмади.

Улар назарида Каримов юлиб ташлаш учун қўлни кир қилишга ҳам арзимайдиган ва ўзи эрта индин қуриб қоладиган заиф ниҳол эди.

Афсус. Бу хато бадали бугунгача тўланмоқда.

Каримов деб аталган Боабаб дарахти Ўзбекистон деб аталган планетани буткул эгаллаб ҳалокатга олиб борди. Бу дарахт илдизлари Ўзбекистонн тупроқларининг ич ичига кириб парчалаëтган бўлса¸ бу дарахтнинг улкан шохлари миллатни қуëшдан тўсмоқда.

25 йил ўсиб тарвақайлаб кетган Боабаб дархтини илдизи билан қўпориш учун қанча қудрат керак?

Шуҳрат Бобожон

 

https://www.facebook.com/shukhrat.babajanov?fref=ts