May 152014
 

14-май куни Қарши шаҳар, Фурқат кўчасида савдо қилувчи
савдогарларлар,ўша кўчада йиғилиб шаҳар хокими ўринбосари томонидан
мажлис ўтказилган.Ўзининг фамилиясини айтмасдан,фақатгина шаҳар
хокимининг ўринбосариман деб таништирган шахс,барча савдогарларнинг ўз
фаолиятларини тўхтатишни қатъий талаб қилган ва эртадан, яъни 15майдан
бошлаб ҳеч ким қўйилмайди, мол мулклари мусодара қилинади,барча савдо
фаолиятларингиз ноконуний деган даъволарни қилган.

-Иш топиб бер,ёки барчага моддий ёрдам бер -деган талабларга жўяли жавоб
бермаган. Каримов режимининг 25 йиллик хокимияти ҳам қандай қонунга
тўғри келишини ҳам тушунтирмаган. Афтидан шу чорак аср мобайинида
Ўзбекистон давлат ва хокимияти аллақачон Қароқчилар шайкасига айланиб
бўлганлигидан ушбу шахснинг хабари йўққа ўхшайди.Яна қонунни сурганига
ҳайрон қолади киши.

 

15-май , 2014- йил.
Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.