May 042014
 


Украина воқеаларини кузатиб борар эканман, менда бир жуда ёмон таьссурот
қолдираяпти. Бир мамлакат фуқаролари натижада бир-бирига душман бўлиб бормоқда.Бу даҳшатку!!!

Мамлакат ичида қонли тўқнашувлар кетаяпти, қурбонлар сони 100 дан зиёд
деган хабарларга кўзим тушаяпти.Украинага мен ўтган йили борган эдим,
у ерда асосий муаммо солиқларнинг баландлиги, ишсизлик, коррупция авж олган
мамлакат эканлигини украин  фуқаросидан эшитгандим.

Мани ўйлантирадиган бир масала Украинани эртаси нима билан якун топади?
Россия ҳукумати айни дамда ўз қонунларига ўзгартиришлар киритиши мен
учун янгилик эмас бу!

Нега деганда мен анча йиллар олдин, Россия СССР тиклаш нияти борлигини
билардим ва сезардим. Бўлаётган воқеаларни кузатиб борилса,тахминдан адашмас экансиз. Ўзбекистонликларнинг жуда кўпчилиги Россияга нон топишга кетган, эндинги хабарлар эса  жуда кўпчилик Россия фуқаролигини олишмоқчи.

Буларни кузатиб туриб менда бир ғалати саволлар туғилаяпти.
Азиз ватандошлар биламан Россияда нон топиш, иш топиш энг асосийси яшаш
учун шароитлар яхши деб эшитганман,  Россияга бормаганман.
Россияга  кўчиб кетиш бу ўзимиздаги муаммоларга кўз юмиш дегани эмасми?
Бизнинг халқимиз ажойиб халқ узоқни ўйлаймиз.”Яшашга кетаяпмиз,урушга
кетаётганмиз йўқку”-дерсизлар.

Ҳозир мени  қаттиқ ташвишга солаётган бир нарса бор, Россияга  чиқиб
кетаверса халқимиз ватанда ким қолади?

Наҳот биз Россиянинг ё Европанинг турмуш тарзини шу ерда шакллантира олмасак? Мамлакатимиз амалдорлари қўлида турибди ўзгартириш ричаги!!!
Инсон ҳуқуқларига жиддий эьтибор қаратилса бу ўзгартиришга ташланган
илк қадам деб ҳисобланади.

Порахўрлик таг-томири билан йўқ қилинса,халқимиз қўрқувини енгса ва
муаммоларга қарши қарши курашса,оммавий ахборот воситалари эркин
бўлса, бизнинг мамлакатимиз ҳам ривожланган мамлакатлар қаторида бўлади.
Европа мамлакатларида мени хайрон қолдирган нарса шуки қонун
устуворлиги бор. Бизда бирор-бир ноқонуний иш қилсангизда қўшнингиз
милиса чақирса,сиз ўша қўшнингиз билан юз кўрмас бўлиб кетасиз бу
фактку тўғрими?
Европада ноқонуний ҳаракат қилишга йўл берилмайди.Бу фуқаро учунам
яхши, атрофдагилар учунам яхши. Шведция борганимда мен ажабланадиган
ҳолатларни кўрдим.

Ўзбекистонда оддий велосипед ҳайдаб кетаверсангиз машинани ўтишини
кутиб турасиз, у ерда ундай эмас экан.Ҳайдовчи сизни ўтишингизни кутиб
туради.Махсус велосипедликлар учун йўлаклар ҳам ажратилган экан.Шахсан
буни кўриб ҳайрон қолгандим велосипед ҳайдаб юргандимда буни қаердан
биламан бўлмаса?

Бизни мамлакатимизга ўхшаб ҳар қадамда ГАИ ҳам кўрганим йўқ фото
радарлар бор холос. Қонунни буздингизми уйингизга хат борар экан, расм билан- “йўл қоидасини буздингиз жаримани тўланг”!

Оддий фуқаро  катта мансабдорни бемалол судга торта олар экан,биздачи?
Бизникиларга ўхшаб мансабдорни шофёр олиб юрмас экан ҳам,шофёрга бюджет
ҳисобидан пул ҳам кетмас экан, мансабдорни ўзи ҳайдар экан. Бюджетга бу
кони фойдаку?

Айтмоқчи бўлганим шуки бизда ҳам жуда кўп ўзгартиришлар қилса
бўлади.Бу Россияга кўчиб кетиб қутилиш керакмас,келажак авлод учунам
яхши ҳаётни шакллантириб берилса ёмон бўлмайди менимча!
Бу фақат халқга бориб тақалмайди, мансабдорларимизам исташи керак!

Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига айланишини истайман холос.
Украинадаги аҳволни мен оқламайман, қон тўкилиш тарафдори эмасман ҳам!
Мамлакатимиз мана-ман деган мамлакатга айланиш тарафдориман!!!
Ҳавасни биз эмас,бизга ҳавас қилишсин дейман!!! 
 
Гулшан Қораева
 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
  Қашқадарё вилоят бўлими раиси
 4- май, 2014-йил.