May 032014
 


Бугун Озодлик радиосида жойлаштирилган бир хабарга кўзим тушди. Рости
хафа бўлдим.Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Жорж Кролл Остонага элчилик вазифасини ўташ учун кетаётган эканлар.

Американинг  Ўзбекистондаги элчиси Жорж Кролл билан  мен ва Нодир Ахатов
бир неча бор учрашганмиз ва мазмунли суҳбатлар қурганмиз.
Бу инсон билан чин дилдан суҳбат қурардик.Америка элчихонасида Жорж
Кроллдан ташқари Эрик Коллексон, Антон Куппер деган яхши инсонлар ҳам бирга ишлашади.

Бизни уларга нисбатан ҳурматимиз чексиздир! Мен ва Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаолларимиз. Фаолиятимиз
давомида бошимиздан қанча кунларни ўтказмадик, бизни Европа
иттифоқи, Америка элчихонаси ва Англия элчихоналари ташлаб
қўйишмади.Холимиздан келиб, ё телефонлашиб хабар олиб туришди.Мен шахсан
бошимдан ўтказган қора кунларимни сира ёдимдан чиқарганим йўқ.Мақсадим
битта эди, яьни оддий халқнинг муаммоларини ёритиш ва оз бўлсада шу
халққа ёрдамим тегишидир.Менга  юқорида номини келтирган инсонлар ва
элчихоналар далда бўлиб туришди.Жорж Кролл шахсан менга қадрли
инсондир.

Бугун шу учунам  бироз хафа бўлдим рости. Шуни сизлар билан баҳам
кўрмоқчиман холос.

 

 
Гулшан Қораева
 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
  Қашқадарё вилоят бўлими раиси
 3- май, 2014-йил.