Dec 202013
 

 

Мана бир неча ойдирки “Ўзбекистон” телеканали орқали “Иктисодиётимиз
одимлари” мавзусида қисқа информациялар бериб борилмоқда.Ушбу
кўрсатувдан аниқ бўлишича ҳозирда бутун Ўзбекистон бўйича 30 триллион сўмдан ортиқ пул муомалага чиқариб юборилган. Бу дегани дунёда етакчи ўринда турган Америка Қўшма Штатларидан икки баробар пул эмиссиясига йўл қўйилган(16 триллион доллар).

Ҳаммасидан қизиғи Долларни дунёнинг барча чеккасидан топса
бўлади, лекин доллардан икки баравар кўп Ўзбек сўмини, ҳатто Ўзбекистон
ичида ҳам топа олмаганликлари сабабли, ойлик, пенсия ва бошқа пулларни
мажбур пластик карточкаларга ўтказиб юборишган. Яна қизиғи, шу ўттиз
триллион сўмни аҳоли бошига бўлиб чиқса, катта-кичик, гўдакқари баробар
ҳар кишига бир триллиондан тегар экан.Мана сизга “Ўзбек модел”и. Яна
уялмай,балки мақтаниб гапиришганига нима дейсизлар?!

Нодир Ахатов

 Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.

 20декабрь, 2013-йил.