Oct 102013
 

 

Бугун, яъни 10 октябрь куни Жамолиддин Ортиқовга тегишли бўлган Алюминий
профиль ишлаб чиқариш цехи Яккабоғ хокимияти томонидан ёпиб
қўйилган. Ёпиб қўйган одам-“ҳамманг пахта теримига чиқасан“-деб
айтган.Эслатиб қўямиз,Жамолиддин Ортиқовнинг шахсий машинасини
22 сентябрь куни Рай ГАИ томонидан ноқонуний равишда олиб қўйишган эди ва ҳанузга кадар у машинасини ола олгани йўқ.Унга-“прокурорнинг машинасини қувиб ўтгансан”-деган баҳона қилишган,аммо ҳуқуқпарвар Гулшан Қораева
синчиклаб суриштирганида, 3 кун аввал Жамолиддиннинг жиянини зўрлаб пахта теримига олиб кетишмоқчи бўлганларида Жамолиддин жанжал устига бориб қолган ва жиянини мажбурлаб олиб кетишмоқчи бўлган одамлардан олиб қолган ва уларни ҳайдаб юборган.

Ушбу ҳақида Жамолиддин давлат инстанцияларига ариза
билан мурожаат қилган. 4- октябрь куни уни вилоят прокуратурасига прокурор
Ж.Халилов чақирган ва унга- “машинангни бир ойларда олсанг керак”-деган.
9 октябрда Жамолиддин ва унинг қариндоши Аралов Баҳриддинни вилоят
прокуратурасидан У.Юсупов чақирган.Унинг олдига кириб чиққан
Жамолиддин,ҳуқуқпарвар Ахатовга қараб- “буларнинг умуман ёрдам бериш нияти
йўқ,ман бу прокурорни бугун Яккабоғда ,машинамни олиб қўйган прокурор
билан кўрган эдим “-деб айтди.


Энди эса Жамолиддиннинг цехини ҳам ёпиб қўйишди.Агар шу ишни
Жамолиддин қилганида эди, уни аллақачон жиноятда айблаб қамоққа олиб
қамаб юборишар эди,аммо жиноятчи прокурор ва милиция ходимлари ҳамон
озодликда ва улар ўзларини жуда эркин тутишмоқда.Умуман ҳозирга келиб
Ўзбекистонда яшаб бўлмас даражадаги шароит юзага келиб қолган. Давлат ва хукумат одамлари каллаларига келган жиноятни қилишмоқда.

Нодир Ахатов

 Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.

 10октябрь, 2013-йил.