Sep 012013
 

 

 

Биласизки,“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати барча Ўзбекистон ҳалқини “ОШ- инқилобий босқичлар!”  тадбирига чорлаш – фаровон ва ҳақиқий ҳаёт учун,эртанги қуёшли кунлар учун олға бориш чақириғи билан чиқди.

Доимгидек,1 сенябрдан то 10 сентябрга қадар 10 кун давомида ўтказилиши кўзда тулиган навбатдаги ОШ тадбири талаблари ҳар доимгидек – кишилар Каримов диктатурасига қарши ўз норозиликларини эгниларига оқ либос кийиш орқали ифода этишлари лозим бўлади.

Муҳими,ҳамюртларимиз оқ либосларда тушган суратларини …. электрон манзилларига – расмлар танлови ҳайъати ҳукмига ҳавола этишлари зарур.

Эслатамиз,навбатдаги ОШнинг расмлар танловига Каримов режимининг таҳдиди туфайли сиёсий маҳбусга айланган Ҳасан Чориев номидаги энг олий мукофот – 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармоя тикилган.

Шунингдек,6 та 1- ўринни эгаллаш насиб этган юртдошларимизнинг ҳар бирларига 1000 АҚШ доллари тортиқ қилинади. 6 нафар 2- ўрин соҳибларининг ҳам ҳар бири 500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар.

3- ўринга муносиб деб топилган 18 нафар ҳамюртимизнининг ҳар бирини эса 170 АҚШ доллари миқдоридаги совринлар кутмоқда.

Бугун “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ОШ тадбири расмлар танловининг 5 нафар кишидан иборат ҳайъати ташкил топтди.

Озод деҳқонлар” партияси раҳбари Нигора Ҳидоятова,“Альянс” инсон ҳуқуқлари ташкилоти етакчиси Елена Урлаева,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси Саломатой Бойматова,“Бирдамлик” ХДҲ Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова ва “Бирдамлик” ҲДҲ Ўзбекистон бўлими матбуот котиби Салимахон Рустамовалардан иборат ҳайъат аъзолари 1 сенябрдан бошлаб ОШ тадбирига тақдим этилган расмларни баҳолаб боришга шай.

Расмлар танлови ҳайъати аъзоларининг якдиллик билан қабул қилган қарорига мувофиқ,“Озод Деҳқонлар” партияси раҳбари Нигора Ҳидоятова  Расмлар танлови ҳайъатининг раиси этиб сайланди.

Альянс” Инсон ҳуқуқлари ташкилоти етакчиси Елена Урлаева тадбир давомида расмларга баҳо бериш бобида расмлар танлови ҳайъати раисининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.

Азиз Ўзбекистoнликлар!

Сир эмаски,чорак аср давомида Каримов зулмидан толиқиб кетдингиз. Ноҳақликлар,адолатсизлик,камситишу таҳқирлар ҳиқилдоғингизгна келган.

Диктатор Каримовнинг мавжуд тузумидан,ноинсоний бошқарувидан тамоман норозисиз!  Бу аниқ.

Мадомики шундай экан,ўз норозилигингизни ифодалашга қўрқманг,тузумга,адолатсизликларга  нисбатан қарши бош кўтара олишингизни,журъат деганлари ҳали вужудингизни тарк этмаганлигини,ғурур,ўзбекона ҳамият ҳислари ҳамон ҳаётингизда ҳамроҳ эканлигини исботланг!

Диктатор Каримовнинг зўравон тузумига қарши ўз норозилигингизни нозўравон усулда – оқ либосларда  кўз-кўз  қилишдан ҳечам ҳайиқманг!

Ҳақ-ҳуқуқингизнинг кафолати учун,адолатли жамият учун оқ либосда ҳеч бир иккиланмай  биз билан бирга-бирга,қадамба-қадам олға боринг!

ОШ тадбиримизнинг меҳмонига эмас,мезбонига – ўз элингизнинг эгасига,хўжайинига айланинг!

Ўзбекистонга фақат сиз,ўзингиз беклик қилинг!

Шуни истайсизми?

Унда биз билан,“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ғоялари билан бирга бўлинг!

Навбатдаги ОШимизда ташрифингизга муштоқ бўлиб қоламиз!

Қани,ОШга марҳамат!

Интернетдаги Email манзилларимиз:

markaz707@gmail.com

birdamlik@gmail.com

WWW.birdamlik.info

https://twitter.com/Birdamlik

http://www.odnoklassniki.ru/birdamlik

https://www.facebook.com/groups/birdamlik

Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот Хизмати

http://birdamlik.info/blog/2013/09/01/