Oct 022012
 

 

Янги Дунё” саҳифаси янги доменга кўчиб ўтди!

Янги Дунё” мустақил интернет журнали www.yangidunyo.org доменига кўчиб ўтди. www.yangidunyo.com кечадан бошлаб ”ўғирлаб кетилди”. Бу домен Швециядаги хостингдан Канададаги бизга номаълум хостинга олиб ўтилган.

Ажабланарлиси www.yangidunyo.comга кирмоқчи бўлганлар ўз ўзидан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати веб саҳифасига боғланиб қоладилар. Демак, ”Янги Дунё”ни ўғирланишига бу ҳаракатнинг қўли бўлиши мумкин деган хулосага келиш мумкин.

Ўзбекистон халқ Ҳаракатидагилар шу йўл билан ўз саҳифаларини реклама қилишмоқчими? Ёки буни бошқа сабаблари борми? Булар ҳозирча бизга қоронғу!

www.yangidunyo.com домени Канададаги журналист Фахриддин Худойқулов томонидан бундан беш йил муқаддам бизга сотиб олиб берилган эди. 2011 йилнинг охирларида бу доменни айнан Фахриддин Худойқулов кўмагида Швецияга кўчирган ва ўша пайтда минглаб материаллар бор бўлган архивимиз ўчиб кетган эди.

Кейин эски архивларни аста- секин тиклай бошладик. Кеча эса саҳифа ҳам, архивлар ҳам ўз- ўзидан йўқолди. Швециядаги серверга боғланганимизда эски домен хостингдан йўқолиб қолганини маълум қилишди. Компютер устаси бўлган Фахриддин акани балки бу ишга алоқаси йўқдир. Лекин бизни гумонимиз айнан Фахриддин Худойқуловдан.

Швецияда ўтган йили сотиб олинган www.yangidunyo.org да ўз фаолиятимизни давом эттириш имкониятимиз бор.

Бундан кейин янги домен орқали саҳифамизга ташриф буюришингиз мумкин. ”Янги Дунё” архивини эса албатта янги доменда қайта тиклаймиз. Бунинг учун озроқ вақт керак холос.


Ҳурмат билан Юсуф Расул, саҳифа муҳаррири.

www.yangidunyo.org

 

http://yangidunyo.org/?p=822