Jul 132012
 

 Халқ қишда газ, ёзда сув тақчиллигига дучор бўладиган Ўзбекистонда яна жазирама. Аҳоли яқиндагина совуқдан дилдираб кун кўрганини унутиб юборган, гўёки у кунлар қайтиб келмайди энди. Фақат ҳозир янги мавумий муаммо – сув танқислигидан аҳоли қаттиқ азобланаяпти.

 

Қашқадарё вилоятининг маъмурий маркази саналадиган Қарши шаҳрининг  Маҳаллот маҳалласида яшовчи аҳолининг кўпчилик қисми шу кунларда челак кўтариб сув излаш дардида мубтало бўлишганликлари кўзга ташланиб туради. Мана, тўрт кундирки  аҳоли хонадонларининг жуда кўп қисмида ичимлик суви таққа-тақ  тўхтаган, маҳалла аҳли эса сув қидириш билан овора бўлмоқда. Маҳаллада 12 июль кунидан эьтиборан сув таъминоти батамом тўхтаб қолди десак ҳам кўп муболаға бўлмайди.


Баьзи жойларда жуда чуқурликда ўрнатилган кранлар бор ва унда сув оқишини кўриш мумкин бўларди, аммо унга навбатга туриш учун камида ярим кунингиз ўтиб кетарди. Сув батамом тўхтаб қолганидан бери ўша ярим кун уйда, ташналик азобида бўлсада ўтадиган бўлди. Бундай сувсизликга  чидашингизга тўғри келади фақат. Дарҳақиқат ўзбек халқи жуда бардошлик халқ. Бунга мисол, маҳалламиз аҳлининг анча кунлардан бери сувсиз бўлсада яшаётгани. Сабрига ҳам “беш” кетиш керак!


Афтидан Қарши шаҳар ҳокимиятидаги мансабдорларнинг бош қашишларига ҳам вақтлари қолмагандан, акс ҳолда аллақачон бу муаммони бартараф этган бўлишарди. Оддий аҳоли эса сув талаб қилишдан кўра икки бидонни аравага юклаб бошқа жойлардан сув излашни ўзига эп кўради. Махалла аҳлига  айни дамда битта нарса етишмаяпти: бу ҳам бўлса беминнат жонивор бўлган эшак! Шуни топишса  бўлди эди. Ахир темир бидонларни кўтариб сув ташишнинг ўзи бўладими?


Қишда газ муаммоси бўлса, ёзда  ичимлик сув муаммоси одатий ҳолга айланган. Қарши шаҳар Сув –оқова ташкилотига сув сўраб мурожаат қилганимизда  “эртага сув бўлади” деб жавоб берган эди навбатчи диспечер. Қайси “эрталабни” ваъда қилган экан деган савол пайдо бўлган эндиликда. Кутилган “эртада” ҳам, ундан кейингиларида ҳам сувдан дарак бўлмади.


Маҳалла аҳли водовоз билан  сув билан таьминлашларини илтимос қилишганда ҳам, ҳеч ким  хеч қайси ташкилот сув олиб келиб беришга ярамади Қарши шаҳар Сув – оқава.ташкилотига 2250396 рақамлик телефонига сув сўраб мурожаат қилинганда.
Кўриниб турибдики, халқни дарди ҳеч кимни қизиқтирмаяпти.


Яқин кунларда баьзи бир туманларда бир водовоз  сув 100 минггга
чиқибди деб эшитгандим, аммо ишонмагандим. Сув танқислиги сабабли  инсон
100 минггга бўлсада мажбур бўлар экан сотиб олишга. Ховузи бўлмаганлар
нима қилсин энди? Кўп қаватлик уйда яшайдиганлар қандай яшасин энди?
Аҳолининг сувга бўлган эхтиёжини қондириб беринглар жаноблар!
Халқ сувсиз қандай яшасин! Булар яйловдаги лаълмилар эмас, тирик одамлар ахир! Сизга ўзингиз чиққан тепа омон бўлса басми?

13-июль , 2012-йил.

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.