Jul 042012
 

  Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлимига Наманган вилояти 1- микрорайон, 66- уй, 7- хонадонда яшовчи фуқаро Юсуфжанова Маъфиратхон ая мурожаат қилди.

Унинг айтишича у яшаб турган хонадонда 5 фарзанди билан сиқилиб қолганлиги боис Наманган шахар хокимига фарзандларига уй жой билан таъминлаб беришга ёрдам сўраган. Гап шундаки, турмуш ўртоғи Юсуфжонов Икромжон собиқ Чернобильчи бўлган ва 2007 йил куни оламдан ўтган. Шу муносабат билан Маъфиратхон ая шаҳар хокими Наманган шаҳар уй жой билан таъминлаш идораси бошлиғи Рустамжон деган шахсга оғзаки буйруқни беради. Аммо Рустамжон қарийб 2 йилдирки бу фуқарони сарсон саргардон қилиб турли хил ваъдалар бериб алдаб юрганганлигини бизга маълум қилди.

Орадан 1 ой утиб фуқаро М.Юсуфжанова шаҳар хокимлигига қарашли уй жой хўжалиги идораси мутасаддиси юқоридаги Рустамжон деб таништирган шахсга ўзининг муаммоларини ҳал қилиш юзасидан мурожаат қилганида , мутасадди шахс “сизнинг уйингиз олдида 1 қаватида харбийлар яшади, ўша жойга сизни вақтинча жойлаштириб турамиз, кейин у ердан чиқиб кетиш керак бўлса сизни чиқариб оламиз” деб жавоб берган.

Биз Наманган шаҳар хокимлигига қарашли Уй жой коммунал хўжалиги идораси мутасаддиси Рустамжон ака билан суҳбатлашдик ва унинг жавоби қуйидагича бўлди:- “биз бу муаммолар юзасидан хабардормиз, душанба куни ҳал бўлади” деб маълум қилди. Лекин Маъфиратхон аянинг айтишича бу мансабдор шахснинг гапларига ишонмаслигини маълум қилди, сабаби у бундан олдин ҳам бундай гапларни гапирганлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қуйидагича айтилган:

Давлат суверенитети” 2- моддасида келтирилишича “Давлат Халқ иродасини ифода этиб Давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар олдида масъулдирлар”

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар мурожаатлари” тўғрисидаги барча моддалар ва халқаро нормативларга зиддир.

М.Юсуфжанованинг бормаган, кирмаган идораси қолмаган. Унга хуқуқий ёрдам беришга ва ушбу муаммо юзасидан турли ҳил халқаро ташкилотлар, жумладан Ўзбекистон президенти И.А.Каримовга ва барча халкаро ташкилотларга ёрдам сўрамоқчи эканлигини маълум қилди.

(фуқаро Маъфиратхон аянинг мобил телефонлари +99890 5522332 , +99893 942 69 31)

Наманган шаҳар хокимлиги Уй жой хўжалиги идораси вакилининг Мобиль телефони:

+99893 688 0006

 

Шаҳар хокимлигининг +99869 250 70 50

 

Навбахор маҳалласи раиси Маҳмудахон аянинг телефон номерлари +99893 941 97 31)

 

4-июль, 2012-йил.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Sorry, the comment form is closed at this time.