Jun 152012
 
“Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова
15.06.12 19:56
Эшонқулова: менга 15 сутка беришсин!
Қирғизистон элчихонаси ëнида пикет ўтказмоқчи бўлгани учун 1800 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова уни 15 суткалик қамоққа алмаштирмоқчи.

“Менга энг кам ойликнинг 80 баробари миқдорида жарима солишди. Бу 5 миллион сўмдан ортиқни ëки бозор курси бўйича 1800 долларни ташкил этади. Менинг оилам бундай пулни қаердан олади”, дейди Эшонқулова.

У икки қизи – Зарнигор ва Зархала билан яшайди. Қизлар ўқийди, Эшонқулованинг ўзи эса бир ярим йил олдин цензура ва коррупцияга қарши кураши учун Миллий телерадиокомпаниядан ишдан ҳайдалди, шундан бери у иш топа олмайди.

“Ҳозир мен жиноят ишлари бўйича шаҳар судига биринчи инстанция ҳукмини бекор қилиш сўрови билан апелляция аризаси ëзяпман. Агар менга рад жавоби беришса, Олий судга жаримани 15 суткалик қамоққа алмаштиришни сўраб сўров ëзаман”, дея ўз режалари билан ўртоқлашади Эшонқулова.

Эшонқулова ва унинг икки ҳамкасби жавобгарликка тортилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси биринчи қисмида бундай вариант тилга олинади.

Модданинг бу қисмида кўрсатилганидай “Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш — энг кам иш ҳақининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”.

“Бизни ноқонуний ушлашди ва жавобгарликка тортишди”, дея таъкидлайди Эшонқулова.

Унинг сўзларига кўра, улар пикет уюштириб Қирғизистон жанубида яшаëтган ўзбек халқига ëрдам бермоқчи бўлишган.

“Бу мамлакатдаги халқ бошқа миллатчилик ва шовинизм қурбони бўлмаслиги керак”, дейди Эшонқулова.

Бундай инсоний мақсадда ўтказиладиган акция иштирокчиларини жиноятчиларни ушлагандай ушлаб жарима солмаслик керак, дея ҳисоблайди улар.

Қирғизистон жанубида юз берган қонли воқеаларнинг икки йиллиги муносбаати билан Қирғизистон элчихонаси ëнида “Бирдамлик” томонидан ўтказиладиган пикет 12 июн куни соат 11га мўлжалланган эди, аммо элчихонага йўл олган пикетчилар гуруҳи милиция томонидан тўхтатилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жуда ҳам қўпол ва тарбиясиз ҳаракат қилиб, ҳибгс олинган 15 киши орасида тасодифан ўтиб кетаëтганлар, шу жумладан ҳомиладор аëл ҳам бўлган.

Uznews.net

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&sub=hot&cid=3&nid=20116

Sorry, the comment form is closed at this time.