Feb 192012
 

Vancouver_Express_6-361_Layout_1Бир ойдан озроқ вақт мобайнида Yotube портали орқали 11 мингдан ортиқ одам томоша қилган “Халқ нидоси” хужжатли фильми Ўзбекистон ичида хам анчагина шов бўлаётгани тўғрисида хабарлар келиб турибди.

Ўзбекистоннинг жанубий вилоятидаги Денов шахридан хабар беришларича, ушбу филм интернет сахифаларидан кўчириб олиниб, қўл телефонларига хам ўтказилган.

“Бозорларда ва ўқув юртларида томоша қилишяпти. Хеч ким қўрқани йўқ, қизиғи одамлар буни хар куни гапирилиши лозим бўлган оддий хақиқат сифатида қабул қилишяпти” дейди Деновдаги танишларимиздан бири.

Бухорода вилояти туманларидан бирида яшовчи бир опа эса кеча шундай бир хат ёзибди.“Барака топишсин, шунақа бир хаққоний кино ишлашибди. Бир неча кундан бери колеж домлалари фақат шу кино хақида гаплашишяпти. Кеча биз хам уйда кўрдик хўжайиним билан. Кинони кўриб тўғриси йиғлагим келди. Дискети қўлма қўл бўлиб кетди”

Андижон вилоятининг Олтинкул тумани ички ишлар бўлимида ишлайдиган бир кишининг гапига кўра, “Халқ нидоси“ филмини туман ички ишлар бўлимидаги рахбар ходимлар хаммаси томоша қилишган.

“Андижонда кўпчилик орасида гап сўз бўлаётган бу филмни милиция ходимларига кўрсатилиши бежиз бўлмаса керак. Менимча, вилоят ички ишлар бошқармасидан шунақа қўрсатма бўлган. Ички ишлар бўлими рахбарининг хонасида бўлган намоишда хамма бўлим рахбарлари, 3, 4 та махалла нозирлари ва туман хокимлигидан келган рахбарлар бор эди” дейди андижондан бизга хабар берган манбаа.

Хамма нарсадан хабардор Жиззах таксичилари “Халқ нидоси” филми видео дискларга кўчирилиб, яширинча таниш билишлар орасида тарқалаётгани хақида айтиб қолишди.

“Мана куни кеча гаштак жўралар йиғинида шу гап бўлди. 2 та ўртоғимиз Тошкентдан келишиб, шунақа кино кўрдик дейишиб гапириб беришди. Бозорда ишлайдиган жўраларимиз ўша кинони дискини танишларидан олиб кўришгани айтишди. Мен ўша дискни бугун олиб келиб кўрдим. Бунақа кинони, бунақа хақиқат кўрсатилган филмни биринчи марта кўрдим! Демак, бу тузум йиқилишига оз қолибди деган ўй келди хаёлимга” дейди Жиззахлик Д.

Наманган вилоятидан келган хабарда хам шу гап:

“Рахмат филм учун. Аллақачон кўчириб олдик. Аммо бу фильм хамма ёкни ларзага солди. Кўпчилик филмни ўз телефонларига кучириб, бошқаларга ўтказишяпти, кишлокларда, районларда шу фильмни кўришмокда”

Бугун Ўзбекистонда анчагина шов бўлиб улгирган “Халқ нидоси” хужжатли филмини ўзбек халқи бошқача бир эхтирос ва умид билан томоша қилиши бежиз эмас. Чунки фуқаролар диктатурадан, хақсизликдан чарчашган. Айнан шу сабабли давлат миқёсидаги ёлғончилик, иккиюзламачилик ва муттахамлик сабабли, қақраган сахрога айланган миллатимиз онги “Халқ нидоси” филмдаги оддий хақиқатни зилол чашма каби қабул қилди.

Филмнинг Ўзбекистон ичидаги тақдирини кузатишда давом этамиз.

Яна бир гап: 26 феврал, якшанба куни “Халқ нидоси” филми Канаданинг Ванкувер шахридаги “Ванкувер экспресс” газетаси йиғинлар залида кенг жамоатчиликка намоиш қилинади. Дунёдаги қонхўр диктаторлардан бири бўлган Ислом Каримовнинг аслида ким эканлигини Канадаликларга етказиш Ўзбекистон Халқ Харакатининг Канада бўлими фаоллари томонидан амалга оширилмоқда.

www.yangifikr.com

 

http://www.yangifikr.com/news/index.php?option=com_content&view=article&id=416:q-q-&catid=1:latest-news

 Posted by at 10:07

Sorry, the comment form is closed at this time.